Электр концепт кар – Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow

Avto Olam > Blog > Авто драйв > Электр концепт кар – Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow

2018 йилда Калифорнияда ўтказилган Monterey Car Week жаҳон тақдимотида намойиш этилган MercedesBenz Vision EQ Silver Arrow электр концепт автомобили дизайни «сезгир поклик» тушунчасига мувофиқ яратилган. Прототип-автомобиль узунлиги 5,3 метр ва баландлиги бир метрга тенг. Ўткир қирралардан маҳрум кузов қисми углепластикадан ишланган каркасга эга. Автомобиль панели суюқ металлни эслатувчи Alubeam Silverнинг кумуш рангига бўялган.

Vision EQ нинг яна ўзига хосликлари углепластикадан ишланган олд сплиттерлар, ҳаракатланмайдиган қопқоқли алюминли ғилдирак дисклари, нурли тасмага эга ён чизиқлари, пойга автомобилларидагидек орқа диффузорлар ва ҳаво тормози вазифасини бажарувчи икки спойлерларда кўринади.

Автомобилининг ички қисми полировка қилинган алюминий, ёнғоқ дарахти ва қуюқ игнабаргли дарахтлар уйғунлигидаги шпон билан қопланган. Унда пойга автомобили ўриндиғи қўлланилиб, ўриндиққа жигарранг чарм қопланган ҳамда Airscarf иситиш тизими, тўрт нуқтали хавфсизлик камарига эга. Қолаверса интеръер қисми созлаш мумкин бўлган педал блоки, атрофни уч ўлчамли тасвирлар орқали намоён этувчи кенг форматли дисплей билан ҳам бойитилган.

Электро тезюрар Virtual Race Coach виртуал тренер функцияси билан жиҳозланган, у Мередес-Бенц автомобилларининг эски ва янги авлодлари билан рақобатлашиш имконини беради.

 Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow 550 киловатт (750 от кучига эга) электр кучига эга станция ёрдамида ҳаракатга келади. Автомобилнинг пастки қисмида жойлашган аккумулятор блоки 80 киловатт-соат сиғимга эга бўлиб, прототип бир зарядда 400 километргача йўл боса олади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan