АЁЛЛАР УЧУН ТАДҚИҚОТ

Avto Olam > Blog > Руҳшунос саҳифаси > АЁЛЛАР УЧУН ТАДҚИҚОТ

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун сизга айнан қизил ёки оқ рангдаги автомобиль ёқади? Синчков руҳшуносларнинг фикрича, автомобилингиз қайси рангдалигига қараб қандай феъл-атвор эгаси эканингизни билиш мумкин экан.

Қизил — лидерлар ранги

Бу рангни ёқтирадиганлар таваккал қилишни жуда яхши кўришади ва атрофдагилар эътиборида бўлишни хоҳлашади. Руҳшуносларнинг таъкидлашича, қизил рангдаги автомобилларни одатда жасур, ўзига ишонган ва серғайрат аёллар танлашади. Шунингдек, улар тезликни яхши кўришади ва машинани жуда яхши бошқара олади. Демак, йўлда қизил рангли автомашина бошқариб бораётган аёллардан “қўрқмасангиз” ҳам бўлар экан.

Сариқ – тиниб-тинчимаслар учун

Бу ранг диққатни жамлашга ёрдам беради, кайфиятни кўтаради, мантиқий фикрлашни рағбатлантиради. Аксарият ҳолларда сариқ рангли автомобилларни  мақсадига ҳар қандай йўл билан эришадиган, тиниб-тинчимас, фаол, киришимли, қувноқ аёллар танлашади. Улар орасида ўзига ҳаддан ортиқ ишонган, бошқаларга ҳукмини ўтказишга уринадиганлар ҳам оз эмас. Бундай хислатлар рулда кўпинча уларга салбий таъсир кўрсатади. Сариқнинг ёрқин тусдагисини танлаганлар эса эҳтиёткор ва одамовироқ бўлишади.

Кўк – ақл ва тўғрилик рамзи

Соғлом фикрлайдиган, ҳис-туйғуларини ақл билан бошқара оладиган ишбилармон аёллар ана шу рангдаги машиналарни хуш кўришади. Кўк машинадаги хоним ёлғизликни ёмон кўради. Улар давраларни, янги танишувларни яхши кўришади.

Мовийранг – муҳаббат рамзи

Бу рангдаги автомобиль эгаси киришимли, саёҳатларни яхши кўрадиган, дилкаш бўлади.

Яшил–сокинлик ва самимият

Вазмин, ҳаммага яхшилик истовчи, туйғуларини атрофдагиларга тўкиб-сочишни истамайдиган аёллар одатда яшил рангдаги машинани афзал билишади. Улар шовқин-сурон, жанжалларга тоқат қила олмайди, ҳар қандай зиддият, келишмовчиликни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори. Шунинг учун қайсар ва курашувчан аёллар учун яшил рангли автомобиль айни муддао.

Бинафшаранг –ижодкорлар ранги

Назокатли, бой тасаввурга эга, ижодкор аёллар албатта бинафшаранг машинани танлашади. Бундай машина эгалари ўзига хослиги, бошқаларга ўхшамаслиги билан ажралиб туради. Улар фалсафий суҳбатлар, интеллектуал мулоқотларни яхши кўришади. Тилсимлар, жумбоқларга жуда қизиқадилар, кўринишларидан вазмин бўлсалар-да, юксак чўққиларни забт этишга тайёрлар. Бундайларни ҳаёт «сюрприз»лари чўчитмайди.

Оқ–озодалик рамзи

Оқ рангли машинани хуш кўрувчилар вазмин, ғамхўр, орзуларга берилувчан бўлишади. Агар бундай аёлнинг ҳаётида бирор нохушлик юз берса, ҳаммадан ўзини олиб қочиб, муаммолари учун ёлғизликда ғам чекади.

Қора – кураш ва ғалаба

Вазиятга ҳам, эркакларга ҳам ўзини бошқаришга йўл бермайдиган хонимларга қора рангли машиналар ёқади. Тўғри, улар ҳеч қачон феълларини намоён этишмайди ва умуман, омма эътиборини қозонишга уринмайдилар. Чунки бунга ҳожат йўқ деб билишади, ўзига бўлган ишончи жуда юксак. Қора рангли машина соҳибасининг феълида қатъиятлилик бор. У ҳамиша кураш ва ғалаба қозона олади. Бироқ улар орасида аввал бирор ишни қилиб қўйиб, кейин ўйлаб кўрадиган, афсусланадиган феъллилар йўқ эмас.

Кулранг – тартиб ва аниқлик

Аниқликни хушлайдиган, фан ва техникани жуда яхши тушунадиган аёлларга кулранг автомобиллар тўғри келади. Кулранг машина танладингизми, демак, ҳамиша ҳамма жойда тартиб бўлишини хоҳлайсиз.

Жигарранг – ёлғизлик рамзи

Жигарранг ҳаммасига фалсафий ёндашадиганларга хос ранг. Бундай рангли машина соҳибалари одатда оғир-босиқ бўлишади. Улар шовқин-суронли жамоалардан узоқроқ юришни, ёлғизликни афзал биладилар. Шунингдек, кимларгадир ўта одамови туюлса ҳам, тежамкор, қийинчиликларга чидамли, жуда ишончли дўст, ўз олдига қўйган мақсадларга албатта эришадиган хонимлардир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan