Ёқилғи қуйиш шохобчаларида зарядловчи станциялар

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Ёқилғи қуйиш шохобчаларида зарядловчи станциялар

Ёқилғи қуйиш шохобчаларида зарядловчи станциялар

https://avtoolam.uz/%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d1%80%d1%83%d0%b1%d1%80%d0%b8%d0%ba%d0%b8/4384/

Тошкентда “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчаларида электромобилни зарядловчи станциялар ўрнатила бошланди.

Ҳозирда станциялар Чилонзор тумани Байналмилал кўчаси, 104А ва Мирзо Улуғбек тумани Чинобод кўчаси, 15 да амал қилмоқда.

Мамлакатимизда “Ўзбекнефтгаз” барча ёқилғи қуйиш шохобчаларини электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Вазирлик 2030 йилга бориб, яъни 10 йил мобайнида шаҳар транспортининг қарийб тўртдан бири электромобилга ўтказилади, деб ҳисобламоқда. Бунга икки омил – инфратузилманинг ривожланиши ва электромобиллар нархининг пасайиши сабаб бўлади.

Ўтган йил охирида Ўзбекистонга чет элдан 131 та электромобиль олиб келинганди. Ҳаммаси бўлиб, 92 та электромобиль Хитойдан, 13 таси Корея Республикасидан, 7 таси Грузиядан, 7 таси АҚШ ва 5 таси Германиядан, шунингдек 7 таси бошқа мамлакатлардан импорт қилинганди.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan