Тесла – автомобилсоздикдан супер қувватлагичларгача

Avto Olam > Blog > Авто драйв > Тесла – автомобилсоздикдан супер қувватлагичларгача

Тесла – автомобилсоздикдан супер қувватлагичларгача

https://avtoolam.uz/avto_drayv/2927/

Компания номи – Tesla
Йўналиши – автомобилсозлик, қуёш энергетикаси
Асосчилари Илон МаскМартин ЭберхардШтробель, Джеффри Брайан и Марк Тарпеннинг

Тесла (собиқ Tesla Motors) – электромобиль ва электр энергиясини сақлаш учун ечимлар ихтиро қилувчи Америка компанияси машҳур электр муҳандиси ва физиги Никола Тесла шарафига номланган.

Компания 2003 йил июл ойида Мартин Эберхард ва Марк Тарпеннинг томонидан ташкил этилган бўлсада, унинг муассислари сифатида Илон Маск, Жеффри Брайян Штробел ва Иэн Райт танилган.

ТЕСЛА МОДЕЛЛАРИ

Tesla Roadsterкомпаниянинг биринчи автомобили бўлиб, спорт электромобиллар туркумига киради. Электрокарнинг расмий тақдимоти 2006 йил 19 июлда Санта-Моника (Калифорния)да бўлиб ўтган.

Биринчи 100 Tesla Roadster  бир ой ичида йиғиб битказилиб, битта машинанинг нархи 100 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Сериа ишлаб чиқариш 2008 йил март ойида бошланган.

Ушбу модел 2012 йилгача сотилган, чунки ушбу автомобиль Британиянинг Lotus спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилганди ва улар билан 2500 та автомобилни етказиб бериш шартномаси 2011 йил охирида тугаганди.

Tesla Model S2012 йилда “Йил автомобили” мукофотига сазовор бўлган ушбу автомобил концепцияси 2009 йилнинг 26 мартида Калифорниядаги Хоторн шаҳрида намойиш этилган. Беш эшикли хетчбек Детройт филиали томонидан собиқ «Whitestar» белгиси остида ишлаб чиқарилмоқда. Дизайн ишлари тугаллангандан сўнг, фабрика дастлаб Калифорнияда 10 000, кейинроқ – 25 000 дона автомобил ишлаб чиқариши керак.

АҚШда ушбу автомобилларни етказиб бериш 2012 йил 22 июнда бошланган. Дастлаб, иккита версия таклиф қилинди: 60 ва 85 кВт/с, улар орқа ўқда жойлашган битта электр мотор билан жиҳозланган. 2014 йилнинг 9 октябрида пайдо бўлган моделда эса иккита электр мотор жойланганди. 2015 йилнинг апрелида компания битта двигател конфигурацияси ва 60 кВт/соат версиядаги автомобиллардан бутунлай воз кечди. Ўшандан буён барча ишлаб чиқарилган машиналар иккита электр мотори, тўрт ғилдиракли диск ва асосий версияда 70 кВт/соат батарея билан жиҳозланган.

Ушбу автомобилларнинг бошланғич нархи 75 750 АҚШ доллари.

Конфигурацияга кўра машина қайта зарядланмасдан 442, 502 ва 480 километрни босиб ўтиш имкониятига эга.

Tesla Model X – 2012 йил 9 февралда компания янги модел прототипини – Tesla Model X кроссоверни тақдим этди ва Илон Маск моделни ишлаб чиқариш 2013 йилда бошланишини айтиб ўтди. 2014 йил охирида кичик партиялар етказиб бериш, 2015 йилда моделнинг тўлиқ ишлаб чиқарилиши бошланиши режалаштирилган эди. Бироқ, етказиб бериш кечиктирилиб, 2015 йилнинг учинчи чорагида бошланди.

Модел С билан таққослаганда, Модел Хда қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди: 3-қатор ўриндиқлари қўшилди, йўловчилар 2 ва 3-қаторларга киришлари учун автоматик равишда орқа эшиклар очилдиган бўлди, иккита моторли моделга буюртма бериш имконияти пайдо бўлди.

2016 йил 1-чорагида 2400 дона  автомобиль сотилди.

Model 3 – Модел 3 дастлаб Модел Е ва «BlueStar» деб номланганди, ҳозирги номи 2014 йил 15 июлда эълон қилинди.

Модел 2016 йил 1 апрелда омма эътиборига хавола этилди. Ишлаб чиқариш эса 2017 йилда бошланди. Стандарт версиянинг нархи – 35000 АҚШ доллари атрофида бахоланди.

Model Y – электр кроссовери бўлиб, унинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2020 йилда бошланади. Компонентлар ва дизайн жиҳатидан у Тесла Модел 3 га яқин.

Tesla Semi2017 йил 16-ноябр куни Тесла компанияси электр юк ташувчи  Tesla Semi тақдимотини ўтказди, уни етказиб бериш 2019 йилда бошланишини ваъда беришганди. Электр юк машинасининг қувват захираси қарийб 800 км (эҳтимол 900 кмдир) бўлиб, 40 тонна юк кўтаради.

Supercharger – Тесладан супер қувватлагичлар. Тесла автомашиналарида узоқ масофа босиш учун мўлжалланган электр транспорт воситаларини зарядловчи станциялар тармоғини ишга туширган. Баъзи станциялар энергияни қуёш панелларидан оладилар. Барча янги моделдаги машиналар ушбу станциялардан фойдаланиш имкониятига эгалар, аммо баъзи эски моделлар қўшимча модулни 2500 АҚШ долларига сотиб олишни талаб қилади.

Баъзи бир кечикишларга қарамай, супер қувватлагичлар тармоғи сўнгги йиллар давомида жуда тез суратларда ўсди ва компаниянинг асосий афзалликларидан бирига айланди. Улар биринчи навбатда юқори зарядлаш тезлиги (150 кВтгача), магистрал йўллар бўйлаб қулай жойлашуви ва ҳар бир заряд станциясида кўп сонли зарядлаш жойлари (ўртача 8тадан, максимал 50тагача) ва тўлов қулайлиги билан ажралиб туради.

Супер қувватлагичлар жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни Тесла веб-сайтида кўриш мумкин.

TESLA MODEL Y

Tesla Model Y – ўзгача дизайн, замонавий ва функционал ички кўриниш, илғор технологияга эга кроссовер бўлиб, беш эшикли ва асосан электр машиналарининг фарқига борувчи,  дунёдаги экологик вазиятга беэътибор бўлмаган автоихлосмандлар учун яратилган.

Америка компаниясининг терминологиясида “ўрта катталикдаги СУВ” маъносини англатувчи Tesla Model Y 2019 йилнинг мартида – Тесланинг Калифорния дизайн марказида бўлиб ўтган махсус тадбирда шахсан Илон Маскнинг ўзи томонидан кенг оммага хавола этилди.

ТАШҚИ ДИЗАЙН

Tesla Model Y нинг ташқи кўриниши компаниянинг анъанавий услубида ишлаб чиқарилган – беш эшик жуда ўринли, мутаносиб, спорт услубига хос равишда қўлланилган. Аммо шу билан бирга унинг контурларида диққатга сазовор элементлар ёки ажойиб дизайн ечимларига кўзингиз тушмайди.

СУВнинг ёритгичлари одатдаги радиатор панжарасидан маҳрум этилган LED фаралар бампернинг ўткир “нигоҳларини” очиб бергандек. Орқа томондаги “бўртиқ” бамперлар ва LED ёритгичлар эътиборни тортади.

Профилда, эгилган  капот, юкхона томон букилган том қисми, дераза ойнаси бўйлаб давом этаётган кескин чизиқлар, ғилдиракларининг таъсирчан устунлари электрокарни бақувват ва мувозанатли кўрсатган.

Tesla Model Y нинг умумий ўлчамлари ҳозирча ошкор этилмаган, аммо у седанга яқинроқ, узунлиги – 4,7 метр, кенглиги эса – 1,85 метр бўлиши кутилмоқда. Ғилдирак базасига келсак, у одатда – 2875 ммни ташкил этади.

ИНТЕРЬЕРИ

СУВ ичида минимализм ҳукмронлик қилади. Ички макон замонавий ва ғайриоддий кўринишга эга ва у фақат юқори сифатли пардозлаш материалларидан тайёрланган.

Айниқса 15,4 дюйм диагоналли улкан сенсорли экранли тачскрин олд панелнинг ўртасида жойлашган бўлиб, у мутлақо барча асосий ва иккинчи даражали функциялар – асбоблар кўрсаткичларини, мултимедия маълумотларини, микроиқлимни бошқариш ва бошқа барча нарсаларни бошқаришни ўз зиммасига олади.

Эшикнинг ички қисмида ва хатто рулда ҳам ҳеч қандай аналог калит мавжуд эмас, унинг вазифаси медиа-марказнинг асосий имкониятларини фаоллаштиришга мўлжалланган иккита бармоқ учун жойстикка юкланган.

Электр кроссовер юкхонасига 1840 литр юкни сиғдиришга қодир – бундай кўрсаткичга орқа қаторнинг икк ўриндиғини йиғиш натижасида эришилади.

4 ТА МОДИФИКАЦИЯДАН БИРИНИ ТАНЛАШ МУМКИН

Tesla Model Y ни харид қилишда тўртта модификациядан бирини танлаш мумкин:

  • Standard Range  – асосий версия – бу орқа ўқни ҳаракатга келтирадиган битта электр мотор ва 370 км “масофани” таъминлайдиган литий-ионли аккумуляторга эга автомобил. У 5,9 сонияда жойидан қўзғалиб, соатига 193 км йўл босади.
  • Long Range RWD – янада кучли электр двигател ва самаралироқ батареялар билан жиҳозланган бўлиб, битта зарядда 483 кмгача йўл боса олади. Электромобил 5,5 сонияда қўзғалиб, соатига 209 км йўл боса олади.
  • Long Range AWD  ушбу версия қўшимча электро моторга эгалиги ҳисобига тўлиқ қувватланганда 451 км йўл боса олади холос. Лекин 4,8 сонияда қўзғалиб,  соатига 217 км тезликка эга.
  • Performance “энг юқори” версияси иккита электр мотори билан жиҳозланган (бири олд ва бири орқа қисмда). 3,5 сонияда қўзғалиб, максимал 241 км/соат тезликка эга ва бир заряд билан 451 км йўлни босиб ўтишга қодир.

Tesla Model Yнинг Long Range ва Performance версиялари 2020 йилнинг куз ойида сотувга чиқади. Standard Range  эса 2021 йил баҳорида конвеерга қўйилади.

Автомобилларнинг тахминий нархи қуйидагича бўлиши режалаштирилган:

Standard Range  – 39000 АҚШ доллари
Long Range  – 47 000-51 000 АҚШ доллари
Performance – 60 000 АҚШ доллари

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan