Mercedes-Benzнинг ўтмиши ёки икки компаниянинг бирлашуви

Avto Olam > Blog > Авто драйв > Mercedes-Benzнинг ўтмиши ёки икки компаниянинг бирлашуви

Mercedes-Benzнинг ўтмиши ёки икки компаниянинг бирлашуви

https://avtoolam.uz/avto_drayv/2984/

Компания номи – Mercedes-Benz
Ташкил этилган сана – 1926 йил
Асосчилари – Карл Бенц, Готлиб Даймлер, Вильгельм Майбах
Давлат – Германия, Штутгарт
Маҳсулоти – енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, двигателлар

Mercedes-Benz – енгил автомобиллар, юк машиналари, автобуслар ва бошқа транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи, Германиянинг «Daimler AG» концерни таркибидаги компаниядир. Mercedes-Benz дунёдаги энг таниқли автомобиль маркаларидан ҳисобланади.
Ушбу савдо белгиси 1926 йилда икки рақобатдош – Benz & Cie (Карл Бенц) ва Gottlieb Daimler (Готлиб Даймлер) томонидан асос со­лин­­ган фирманинг бирлашиши натижасида пайдо бўлган. Бренд номи эса бир­лаштирилган компанияларнинг энг муҳим иккита автомобили – 1901 йилдаги Mercedes ва 1886 йилдаги Benz Patent-Motorwagen номларидан олинган.
2018 йилда Mercedes-Benz бренди 48,601 миллиард долларга баҳоланиб, автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида иккинчи (Toyotaдан кейин) ва дунёдаги барча брендлар орасида саккизинчи ўринни эгаллади. 2018 йилда BrandZ таҳлилларига кўра, Most Valuable Global Brands, яъни 100 та энг қиммат глобал брендлар рўйхатида 25,684 миллион долларга баҳоланиб, энг қиммат брендлар орасидан 46 ўринни эгаллаган.

ТАРИХИ
1926 йилгача иккита таниқли немис автомобиль компаниялари – Benz & Cie ва Daimler-Motoren-Gesellschaft мустақил равишда ривожланар эди.

Биринчи жаҳон уруши, валюта кур­си­нинг қулаши, шунингдек, Ford Motor Company каби хорижий ишлаб чиқа­рувчиларнинг Германия ички бо­зорига кириб бориши автомобиль саноатида жиддий инқирозга сабаб бўлди. Шу сабабли юқоридаги иккита рақобатдош автомобиль компанияси 1926 йил 28 июнда бирлашишга қарор қилишди. Янги корхона раҳбари этиб Фердинанд Порше тайинланди. У Daimler-Motoren-Gesellschaft нинг сўнгги моделларини асос қилиб олган ҳолда ишлаб чиқариш дастурини тўлиқ янги­лади.

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ –
КОМПАНИЯНИНГ ТАЛОФАТИ

Иккинчи Жаҳон уруши даврида Daimler-Benz концерни юк маши­на­­­лари ва турли тоифадаги авто­мо­бил­лар ишлаб чиқарди. Бироқ 1944 йил сентябр ойида Англия-Америка ҳаво кучлари томонидан икки ҳафталик ҳаво ҳужуми Daimler-Benz Aktiengesellschaftни харобага айлан­тирди.

Урушдан кейин вайрон бўлган за­водларни тиклаш вақт талаб қилган­лиги сабабли автомобиль иш­лаб чи­қариш фақат 1946 йил июнь ойида бошланди. Янги автомаши­наларни ишлаб чиқариш­даги техник база ва маблағ тақчиллиги урушдан кейинги биринчи автомобиль W136 седани – «170В» ни яртиш имконини берди, хо­лос. Аслида конструкцияси 1930 йил­ларнинг ўрталарида яратил­ган ва ати­ги, 38 от кучига эга бўлган ушбу авто­мобиль бренднинг тарихида янги са­ҳи­фа ярата олди.

НОРАСМИЙ «АДЕНАУЭРЛАР»
1951 йилнинг ноябр ойида Париж автосалонида W186 «300» янги лимузин пайдо бўлди. Автомобиль классик кўринишга (алоҳида рамка ва корпусли) эга бўлсада, унинг иш ҳажми 2996 см3 бўлган 6 цилиндрли двигатель билан жиҳозланганди.

Янги русум икки корпусда ишлаб чиқарилган – седан ва тўрт эшикли кабриолет «D». Ушбу русум йирик ишбилармонлар, таниқли шахслар ва сиёсатчилар орасида катта муваффақиятга эришди. Автомобиллар қўлда йиғилган, интеръер харидорлар талабларидан келиб чиққан ҳолда радио, телефон кабилар билан жиҳозланган.
Айнан иккинчи тоифа автомобилга норасмий тарзда Германиянинг биринчи Федерал канцлери Конрад Аденауэр номи берилди.

ПОНТОНЛАР
1950 йилларнинг бошларида моддий жиҳатдан ўзини ўнг­лаб олган компания бир қанча янги­ликларни амалга оширди. Авто­мобиль дизайнига понтон корпус атамасини киритиш ҳам шулар жумласидан. Бундай янги­ликларни 1953 йил июль ойида намойиш этилган W120 «180» русумли янги автомобилларда кўриш мумкин.

SL (SPORT LEICHT)
Енгил автомобилларни ишлаб чи­қариш билан бир қаторда компания пойга учун мўлжалланган транспорт воситаларини ҳам эътибордан қочир­мади. Компанияда енгил аэродина­мик жисмларни яратиш билан бутун бошли бюро шуғулланар эди. Унинг натижасини 1954 ва 1955 йилларда Формула-1 чемпионатида Mercedes-Benz W196 автомобилида ғалаба қо­зонган арген­тиналик ҳайдовчи Хуан Мануел Фангио мисолида кўриш мум­кин.

ТАРТИБСИЗЛИКЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛИШИ
1993 йилда компания тартибсиз­ликларга чек қўйди: энди Мерседес ўз автомобилларини синфларга аж­рат­ди, уларнинг ҳар бири ўз кор­пу­си­га эга бўлди. Шу тариқа Sonderklasse автомобиллари (махсус синф) S-синфига, Sport Leicht (ен­гил спорт услу­бида) – SL-синфига, Geländewagen (йўлтанламас) – G – синфи­га кири­тилди.

СУЗГИЧЛАР – КОСМИК ПАРВОЗДАН ЭСДАЛИК
Ҳаво ва космик парвозлар автомо­билсозлик саноатига сезиларли да­ра­жада таъсир кўрсатди. Аксарият автомобиллар корпусининг орқа қис­­ми­­да ўзига хос «қанотлар» қўл­ла­ни­ла бошлади. Мерседес Бенц етак­чи дизайнер-муҳандиси ҳам иш­лаб чиқарилаётган янги авто­мо­бил­лар дизайнини ушбу қисм билан бо­йит­ди. Гарчи қанотчалар америка­ликларникидан фарқли ўла­роқ, кичик­роқ ва содда бўлса-да, ушбу шакл 1960 йилларгача яратилган барча автоуловларга кўчди.

2000 ЙИЛДАГИ КЕСКИН ПАСАЙИШИ
Ўн йил давомида Мередес-Бенц ўз таркибини икки бараварга оширди (1993 йилда машина русумлари сони бешта бўлса, 1999 йилда бу рақам ўнтага етди). Шу билан бирга, доимий равишда арзон маҳсулотларни излаш бренднинг асосий хусусияти – сифатга таъсир қилди. 90-йилларнинг иккинчи ярмидаги автомашиналарда қўлланилган мураккаб жиҳозлар тез-тез бузилиши сабабли янги минг йилликнинг бошида бренднинг обрўси кескин па­сайиб кетди.

СЎНГГИ ЙИЛЛАР
2012 йилда Мередес-Бенцнинг Mercedes-Benz W221 Е-синфидаги ру­суми қатор янгиланишларга эга бўлди. Айниқса, янгиланишлар авто­мобил­нинг ташқи кўринишида яққол кўзга ташланарди.
2013 йилда W221 S-синфидаги – Mercedes-Benz W222 билан алмаш­ти­рилди. Автомобиль тақдимоти 2013 йил 15 майда Гамбургда бўлиб ўтди. 2016 йилга келиб, автомобиль се­дан корпусларида (қисқартирилган ва кен­­гайтирилган ғилдирак базалари билан), купе ва кабриолетда (2015 йилдан), шунингдек, Mercedes-AMGнинг юқори ишлаб чиқариш моди­фикацияси ва Mercedes-Maybach­нинг ҳашаматли вер­сиясида қўлланил­моқ­да.

2016 йилда компания E-синфидаги автомобилларнинг бешинчи авлоди – Mercedes-Benz W213 ни тақдим этди.
2019 йилда эса Мередес-Бенц Mercedes-Benz Sprinter учун кемпер трейлерини тақдим этди. Трейлер том қисми шишадан, корпуси эса алю­ми­нийдан ясалган. Конструк­циянинг умумий оғирлиги 3 тоннадан ортиқ.

MERCEDES-BENZ CLS (C257)
2017 йил ноябрь ойида Лос-Анжелесдаги автосалонда Mercedes-Benz CLS 2019 учинчи авлод- купе шаклидаги Mercedes-Benz CLS (C257) намойишини ўтказди.

ТАШҚИ ДИЗАЙН
Автомобилнинг ташқи кўрини­ши буткул ўзгартирилган, салон ди­зай­ни ва техникага ҳам жиддий ўзгартиришлар киритилган. Кўз­га ташланадиган биринчи жиҳа­ти авто­мобиль ён томонларидаги «му­шак­лар»дан халос бўлган. Улар нис­батан яссироқ кўринишга эга бўлиб, горизонтал йўналтирилган орқа фаралар назаримизда ўзи­га хослик борасида компаниянинг бош­қа русумлари билан тенглаша олмайди. Аммо янги русум корпусидаги кенг панжаралар ва шинам салонга эътироз бўлиши мумкин эмас.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan