General Motors ноёб батареяни яратди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > General Motors ноёб батареяни яратди

General Motors ноёб батареяни яратди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/2772/

Замонавий электромобиллар ҳозиргача мукаммалликдан анча йироқ, бироқ General Motors каби автомобилсозлар технологияни такомиллаштиришни давом эттириб, фойда олишдан умид қилмоқдалар. Ҳозирги кунда электромобиллар моддий зарарли бўлиб қолмоқда, бироқ инқилобий батарея ҳамма нарсани ўзгартириши мумкин.

Автогигант аллақачон янги Ultium қаторли батарея блокларини тақдим этди. Тез орада Chevrolet, Cadillac ва GMC электромобиллари 640 км.гача масофага ва айрим ҳолатларда ундан ҳам кўпроқ қувватли 50 кВтс дан 200 кВтс. гача сиғимли батареяларга эга бўлади.

Ҳозирча мазкур қурилмалар ишончлилигини баҳолашга жуда эрта, бироқ GM деярли тайёр батареяларнинг янги турларини ишлаб чиқаришини маълум қилди. Кўринишидан, келажакда улар Ultium элементлари ўрнини босади. Энг янги таркибий қисмларни серияли автомобилларда синовдан ўтказиш учун корхонага бир неча йил керак бўлади.

Асосий мақсад ишончлилик ва узоқ муддатли чидамлилигига қаратилди, ахир энг янги батареялар 1,600,000 км масофада ишлаш захирасини тақдим этади. Бу замонавий батареялардан тахминан 5 марта юқори.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan