General Motors компаниясидан Skoda Octavia-га рақобатчи тақдим этилди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > General Motors компаниясидан Skoda Octavia-га рақобатчи тақдим этилди

General Motors компаниясидан Skoda Octavia-га рақобатчи тақдим этилди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3348/

General Motors Хитойнинг SAIC компанияси билан ҳамкорликда бозорда Чехия бестселлери Skoda Octavia-га рақобатдош янги Baojun RS-5ни тақдим этди.

Янгилик харидорларга иккита кузов: лифтбэк ва универсал кўринишида тақдим этилади. Биринчи версиянинг габарити: 4650х1806х1458 мм.ни ташкил этади.

Янги Baojun RS-5 нинг умумий қиёфаси кроссоверга жуда ўхшаб кетади, бу ёмон эмас, балки яхшидир. Олдинда радиатор панжарасининг ғайриоддий шакли, торайтирилган кундузги чироқлар ва ҳажмли бош оптикаси ажралиб турибди. Дизайнерлик ечимининг асоси горизонтал чизиқ билан бирлаштирилган фонарлар бўлиб ҳисобланади.

Двигатели сифатида муқобил бўлмаган 147 от кучига эга 1,5 литрли турбомотор таклиф этилади. Унга 6 поғонали механик ёки вариаторли узатиш қутиси киритилган.

Нархлари ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ уларнинг нархи 63 минг юан ёки 8 877 АҚШ долларидан юқори бўлиши кутилмоқда.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan