Chevrolet Россияда бюджет русумларини яна сота бошлади

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Chevrolet Россияда бюджет русумларини яна сота бошлади

Chevrolet Россияда бюджет русумларини яна сота бошлади

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3355/

UzAuto Motors автомобиль заводида йиғилган Chevrolet русумли бюджет автомобиллари Россия автосалонларида яна пайдо бўлди. Ўтган йили компания Россия бозорига киришга уриниб кўрганди, бироқ ўша пайтда русумларга катта талаб мавжуд эмасди.

Бугун GM UzAuto Motors раҳбарияти Chevrolet автомобиллари сотила бошланганини маълум қилди. Дастлаб, Spark, Nexia ва Cobalt русумлари дилерлик дўконларида пайдо бўлади. Компания келишувларига кўра, улар Беларус ва Қозоғистон бозорларида ҳам пайдо бўлади.

Россияликлар 1,25 литр ҳажмли 85 от кучига эга двигатели билан жиҳозланган автомат узатиш қутиси билан ишловчи Spark автомобилини $ 10,368 га сотиб олишлари мумкин. Бир ярим литрлик Chevrolet Nexia ва Chevrolet Cobalt учун улар камида, мос равишда 1080 ва 10,800 доллар талаб қилинади.

Дистрибютор берган маълумотга кўра, Компания декабр ойининг охирига қадар, ўз дилерлик тармоғини кенгайтириш ва савдо ҳажмини 10 000 донага етказишни режалаштирмоқда.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan