Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3362/

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги турдаги ҳужжатга мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.

Ҳукуматимиз қарорларига мувофиқ, эски миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.

Шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги эски намунадаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидаги:
ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;
ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган ЙҲХБ томонидан тасдиқланиши;
тиббий маълумотнома;
транспорт воситаларининг 12 ой мобайнида бошқарилишини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Шундай қилиб, 2021 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, шунингдек, эски намунадаги талонни тақдим этиш кифоя қилади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan