Автомобиль ишлаб чиқарувчи завод Америка стартапи бўлган Lordstown Motors Corp.га сотилди.

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Автомобиль ишлаб чиқарувчи завод Америка стартапи бўлган Lordstown Motors Corp.га сотилди.

Автомобиль ишлаб чиқарувчи завод Америка стартапи бўлган Lordstown Motors Corp.га сотилди.

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3424/

Chevrolet Cruze седанининг уйи деб ҳисобланган Лордстаун (Огайо штати) даги 16 млн.дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарувчи GM ишлаб чиқариш заводи Америка стартапи бўлган Lordstown Motors Corp.га сотилди.

Янги соҳиби 2020 йил охиридан бошлаб, корпоратив автопарклар учун махсус ишлаб чиқилган Endurance электр пикапини тақдим этиш ниятида. Фирма йилига 500 000 машина ишлаб чиқариш ҳажмига чиқишни мўлжаллаган, бу жуда оптимистик баёнотдир.

Шундай бўлсада, тижорат бозорига мўлжалланган юк машинасининг нархи тахминан 52 500 доллардан бошланади. Машина тўртта электродвигатель билан жиҳозланган бўлиб, улар нафақат тўлиқ приводни, балки ҳар бир ғилдиракка турли миқдорда айланиш моментини мустақил етказиш имкониятини беради, бу, айниқса, ёмон йўллар ёки шароитларда ҳаракатланишда ёрдам беради.

Моторларнинг умумий қуввати 608 от кучига эга, динамикаси кўрсатилмаган ва максимал тезлиги бор-йўғи 128 км/соатни ташкил этади. Масофа босиш захираси 322 км.дан кўпроқ деб кўрсатилган.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan