Toшкентда электромобиль такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Toшкентда электромобиль такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Toшкентда электромобиль такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3434/

Бунинг учун пойтахтга BAIC хитой компанияси иккита русуми— EU5 ва EX360 —дан 500 дона олиб келинди.

Шунингдек, пойтахтда 10 та махсус қувватланиш станциялари ўрнатилади, уларда 30 дақиқа мобайнида электромобилни қувватлантириш мумкин, уйда эса қувватланиш учун 19 соат талаб этилади.

Машина аккумулятори ҳимоя тизимига эга, яроқлилик муддати саккиз йил.

Электромобиль бир қувватланиш билан шаҳар шароитида 419 км, катта йўлларда 540 км ҳаракатланиши мумкин. Автомобиль 53 кВт қувватга эга аккумуляторлардан фойдаланади. Бир километр масофа 50-60 сўмга тушади.

Автомобиль нархлари русумга боғлиқ ҳолда – божхона тўловларидан ташқари, 19 дан 25 минг долларгача, фарқ қилади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan