Chevrolet Tahoe ва Toyota 4Runner

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Chevrolet Tahoe ва Toyota 4Runner

Chevrolet Tahoe ва Toyota 4Runner

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3452/

Биз 2020 йилнинг иккита оммабоп – Chevrolet Tahoe ва Toyota 4Runner йўлтанламасларини солиштиришга қарор қилдик.

Tahoe, шубҳасиз, 4Runner-га нисбатан каттароқ йўлтанламас ва ягона Toyota 4Runner V6 қувват қурилмасидан фарқли жиҳати иккита V8 агрегати орасидаги танлов Tahoe-нинг катта устунлиги бўлиб ҳисобланади.

Иккала вариант ҳам ҳақиқий йўлтанламас бўлиб, улар қаттиқ платформаларда қурилган. Шундай бўлсада, 4Runner-га етти кишигача, Tahoe-га эса тўққиз йўловчигача сиғади. Улар шубҳасиз, маълум ўхшашликларга эга, бироқ фарқлари ҳам мавжуд.

4Runner худди юк машинаси каби бошқаришда шовқинли ва сакровчан, бироқ шаҳар кўчаларида силлиққина ҳаракатланишга эмас, аниқ йўлсиз жойларда бошқариш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, Chevrolet Tahoe 2020 – бу ноқулай йўлларда бемалол бошқариш услуби ва имкониятларини қадрловчилар учун ёқимтой экипаж.


Toyota 4Runner-нинг нархи 37 140 дан 50 885 долларгачани, Chevrolet Tahoe нархи эса 49 295 доллардан 63995 долларгачани ташкил этади. Chevrolet Tahoe рақобатчисидан қимматроқ бўлиши мумкин, бироқ шунга қарамай, бизга мазкур машина кўпроқ ёқди.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan