Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow

Avto Olam > Blog > Авто драйв > Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow

Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3596/

2018 йилда Калифор­нияда ўтказилган Monterey Car Week жа­ҳон тақдимотида намойиш этилган Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow электр концепт автомобили дизайни «сезгир поклик» тушунчасига мувофиқ яратилган. Прототип-автомобиль узунлиги 5,3 метр ва баландлиги бир метрга тенг. Ўткир қирралардан маҳрум кузов қисми углепластикадан ишланган каркас­га эга. Автомобиль панели суюқ металл­ни эслатувчи Alubeam Silverнинг кумуш рангига бўялган.

Vision EQ нинг яна ўзига хослиги углепластикадан ишланган олд сплиттерлар, ҳаракатланмайдиган қопқоқли алюминли ғилдирак дисклари, нурли тасмага эга ён чизиқлари, пойга автомобилларидагидек орқа диффузорлар ва ҳаво тормози вазифасини бажарувчи икки спойлерларда кўринади.

Автомобилининг ички қисми полировка қилинган алюминий, ёнғоқ дарахти ва қуюқ игнабаргли дарахтлар уйғунлигидаги шпон билан қопланган. Унда пойга автомобили ўриндиғи қўлланилиб, ўриндиққа жигарранг чарм қопланган ҳамда Airscarf иситиш тизими, тўрт нуқтали хавфсизлик камарига эга. Қолаверса, интеръер қисми созлаш мумкин бўлган педаль блоки, атрофни уч ўлчамли тасвирлар орқали намоён этувчи кенг форматли дисплей билан ҳам бойитилган.

Электр-тезюрар   Virtual Race Coach  виртуал тренер функцияси билан жиҳозланган, у Мерседес-Бенц автомобилларининг эски ва янги авлодлари билан рақобатлашиш имконини беради.

Mercedes-Benz Vision EQ Silver Arrow 550 киловатт (750 от кучига эга) электр кучига эга станция ёрдамида ҳаракатга келади. Автомобилнинг пастки қисмида жойлашган аккумулятор блоки бир марталик заряд олишда 400 километргача йўл боса олади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan