Турин университети талабалари Ўзбекистонда биринчи ассистент-роботни яратди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Турин университети талабалари Ўзбекистонда биринчи ассистент-роботни яратди

Турин университети талабалари Ўзбекистонда биринчи ассистент-роботни яратди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3678/

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Инновацион ривожланти­риш вазирлиги қошидаги Инновацион иш­лан­­маларни жорий этиш илмий-амалий мар­кази кўмаги билан Ўзбекистонда биринчи NovAssistant универсал робот ишлаб чи­қарилди.
Робот тиббиёт, тадбиркорлик, таълим, туризм каби соҳаларда кундалик вазифаларни бажаришни енгиллатиш ҳамда имкониятлари чекланган одамлар учун ишчи кучи сифатида хизмат қилади.
Ушбу робот нафақат мулоқот ва ҳис-туйғуларни ифодалашга, балки офис ёки уй ишларида ёрдам беришга ҳам қодир. Буюртмачининг истагига кўра, сунъий интеллект юзни таниш, хонадаги қурилмаларни бошқариш каби қўшимча функцияларни ҳам бажаришга мослаштирилиши мумкин. Роботни бош­қариш овозли сигналлар ёки илова орқали амалга оширилади.
Ассистент-роботларнинг ўртача нархи хо­рижда 180 миллион сўмни ташкил этади. Маҳаллий ассистент-роботлар, конфигурациясига кўра, 25–45 миллион сўм атрофида нархланиши режалаштирилган.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan