Ravon Қозоғистонда етакчиликни қўлдан бермаяпти

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Ravon Қозоғистонда етакчиликни қўлдан бермаяпти

Ravon Қозоғистонда етакчиликни қўлдан бермаяпти

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3687/

Қозоғистон автомобиль бозори яна ижобий динамикани кўрсатмоқда – июнда сотувлар ўсиши 2019 йилнинг шу давридагига қиёслаганда 36,7 фоизни ташкил қилди. Бозорда етакчиликни Ravon қўлдан бермай келаётир – бренд 2020 йилнинг иккинчи чорагида янги автомобиллар савдоси рейтингининг биринчи поғонасини эгаллади. Январь-июнь ойлари натижаларига кўра, автомобиллар сотуви ўтган йилдагига нисбатан 369 донадан 4 195 донага етган. Учта энг йирик ўсиш кўрсатганлар ичида Chevrolet ҳам бор – 612 дона (+33%).
Енгил автомобиллар моделлари кесимида иккинчи чорак якунлари бўйича Ravon R3 етакчилик қилмоқда – 2 041 дона седан.
Эслатиб ўтамиз, май ойида айнан Ravon Nexia R3 Қозоғистонда сотиладиган енгил автомобиллар топ-10талигида биринчи ўрин­­да турганди – ўшанда мамлакатда 1007 до­на модель сотилган.
Ўтган йилда Қозоғистонда жами 3 536 до­на Ravon Nexia R3 автомобиллари сотилган. Бундан ташқари, Ravon бозорда етакчилик қилувчи брендлар ТОП-5талигига ҳам кирган.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan