Ўзбекистонда «Tarlon» енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқарилмоқда

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Ўзбекистонда «Tarlon» енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистонда «Tarlon» енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқарилмоқда

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3695/

Давлат мудофаа саноати қўмитаси мамлакатнинг махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «Кran va maxsus texnikalar» МЧЖ билан ҳамкорликда «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунасини ишлаб чиқаришга киришди.
Қўмита тақдим этган маълумотларга кўра, ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.
Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра «TARLON», етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиллардан асло қолишмайди.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan