Йўлларда шовқин чиқарувчи йўл чизиқлари ўрнатилмоқда

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Йўлларда шовқин чиқарувчи йўл чизиқлари ўрнатилмоқда

Йўлларда шовқин чиқарувчи йўл чизиқлари ўрнатилмоқда

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3700/

Шовқин чиқарувчи йўл чизиқлари белгилари йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришнинг самарали усули сифатида Ўзбекистоннинг ҳудудлараро йўналишларида ўрнатила бошланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.
Билдирилишича, йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.
Айни пайтда бу каби чизиқлар Жиззахда халқаро аҳамиятга эга «Тошкент–Термиз» М-39 автомобиль йўли ва Тошкент, Наманган, Қашқадарё вилоятлари йўлларида тортилган.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan