«Tashkent Autocentre»– энг йирик мультибренд автомаркази

Avto Olam > Blog > Автодайджест > «Tashkent Autocentre»– энг йирик мультибренд автомаркази

«Tashkent Autocentre»– энг йирик мультибренд автомаркази

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3758/

Жорий йилнинг 14 июль куни пойтахтимизда «UzAuto Motors»нинг энг йирик муль­тибренд автомаркази – «Tashkent AUTOCENTRE» («Сергели-Автотеххизмат» МЧЖ) автомобиль ишқибозлари учун ўз эшикларини очди.
Умумий майдони 8,5 гектарга тенг замонавий автомарказга ташриф буюрар экансиз, аввало унинг интерьери эътиборингизни тор­тади. Юртимизда барпо этил­ган аксарият автосалонлардан фарқли ўлароқ «Tashkent AUTOCENTRE» ўзига хос, ноодатий ички дизайнга эга. Шифтдан сиз томонга елиб келаётган автомобиль, тоғлар бағридаги йўлтанламаслар, бекат олдида йўловчиларини кутаётган автобус, қурилиш объектлари олдида терилган юк машиналари… Буларнинг барчаси марказга ташриф буюрувчиларни ҳайратлантириши тайин. Бир сўз билан айтганда, ўзингизни худди автошаҳарчага тушиб қолгандай тасаввур қиласиз.

2500 м2 га тенг шинам сав­до зали эксклюзив интерьер­дан ташқари замонавий сер­вис хизмати билан ҳам авто­салонга ташриф буюрувчи ҳар бир мижозда ёқимли таассурот қолдиради. Харидорларга Chevrolet, MAN, Sinotrack, Isuzu ва Kamaz брендларининг автомобиллари, юк ва махсус техника воситаларининг кенг танлови тақдим этилади. Қолаверса, яқин кунларда келтирилиши режалаштирилаётган Cadillac бренди автомобиллари учун ҳам жой ажратилган.
Ҳозирда Chevrolet, MAN, Sinotrack, Isuzu ва Kamaz брендларининг расмий дилери ҳисобланган «Tashkent AUTOCENTRE» автомобиллар, катта юк ташиш тижорат техникаси ва эҳтиёт қисмлар реализацияси, шунингдек, UzAuto таркибига кирувчи компанияларда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ва катта юк ташиш тижорат техникасига автосервис хизматларини тақдим этиш, савдоолди тайёргарлик ишлари, даврий техник хизмат кўрсатиш ва кафолатли таъмирлаш билан шуғулланади.
Қулай харидни амалга ошириш мақсадида автосалонда автосуғурта хизмати ҳамда шу жойнинг ўзида харид қилинган автомобиллар учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш имкониятлари яратилган. Банк филиаллари ва нотариус хизматларининг ҳам айнан марказнинг ўзида жойлашгани мижозлар учун айни муддао. Харидорларнинг автомарказда жойлашган 4 та турли суғурта компанияларидан бири ва банк филиалига мурожаат қила олиш имконияти ҳам таҳсинга сазовор.
«Tashkent AUTOCENTRE»да республикамизда оммалашиб бораётган «Тrade-in» дастури ҳам амал қилади. Яъни эски автомобилингизда марказга ташриф буюриб узоғи билан 1 соатдан сўнг янги автомобилда уйга қайтишингиз мумкин.

Автомобилларни тезкор ва сифатли таъмирлаш учун марказда энг замонавий жиҳозлар ва ишлаб чиқарувчидан эҳтиёт қисмларнинг катта омбори (10 000м2) мавжуд. Марказ бутун респуб­ликага авто эҳтиёт қисмлар етказиб бериш билан ҳам шуғулланади.
Автосалоннинг сервис ҳудудида энг замонавий техник шахобчалар ташкил этилган. Ушбу шахобчалар миллий автомобилсозлигимизнинг барча брендлари учун ҳар қандай турдаги кафолат ва кафолатдан кейинги таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминланган.
Шунингдек, марказ ҳудудида газ баллони жиҳозига хизмат кўрсатиш шахобчаси, 3 турдаги замонавий ва кенг автоювиш нуқталари ҳам мижозларга хизмат кўрсатмоқда.
Автомарказдаги юмушлар битгунича савдо бўлимининг ўзига хос дизайнига мафтун бўлиб, марказни сайр қилиш ёки шинам қахвахонада салқин ичимликлардан баҳра олган ҳолда жазирамадан сақланиш ҳам ташриф буюрувчиларга завқ бағишлайди.

— «Сергели-Автотеххиз­мат» МЧЖ томонидан таш­кил этилган «Tashkent AUTOCENTRE» мультибренд автосалонида мижозлар учун максимал қулайлик­лар яратилган. Харидорларга енгиллик яратиш мақсадида автотранспорт воситалар, эҳтиёт қисмлари хариди ва техник хизмат кўрсатишда барча имкониятлар тақдим этилиб, хужжатлаштириш ишлари амалга оширишда керакли барча ташкилотларнинг филиаллари ҳам шу ернинг ўзида ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, мижозларимиз марказнинг ўзида барча муаммоларини ҳал эта оладилар.
Бугунги пандемия шароитида фаолиятимизни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этганмиз. Мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйдик. 100 кишидан иборат аҳил жамоамиз билан биргаликда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг ривожига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз!
Дилшод ХОЛДАРАЛИЕВ,
«Сергели-Автотеххизмат» МЧЖ бошқарув раиси

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan