Пойтахтдаги илк «Volkswagen» дилерлик маркази

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Пойтахтдаги илк «Volkswagen» дилерлик маркази

Пойтахтдаги илк «Volkswagen» дилерлик маркази

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3764/

Жорий йилнинг 27 июль санасида пойтахтимизда «Volkswagen» дилерлик марказининг расмий очилиш тақдимоти онлайн-режимда ўтказилган эди. «Avto Olam» жамоаси ҳам Германиянинг машҳур автоконцернининг Ўзбекистондаги илк дилерлик марказидан мухлислар учун репортаж тайёрлаш мақсадида автосалонга йўл олди…
Аввало брендбук талаблари асосида қурилган ва жиҳозланган бино эътиборингизни тортади. Шинам ва содда, шу билан бирга мижозлар учун қулай бўлган интерактив қабулхонада Volkswagen талаб­лари асосида онлайн вебинар орқали ҳизмат кўрсатиш ва сотув бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ёш ходимлар харидорлар учун керакли бўлган барча маълумотларни тақдим этадилар.

Дилерлик маркази тақдим этаётган бир платформада ишлаб чиқилган 3 хил модификациядаги Volkswagen Caddy автомобиллари билан ҳам салоннинг ўзида танишишингиз мумкин:
Volkswagen Caddy Cargo — асосан, юк ташишга мўлжалланган бўлиб, ўртача ёнилғи сарфи 100 кмга 7,1 литрни ташкил этади. 110 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган, 5 босқичли механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. 12,5 сонияда тезлигини 100 км/соатга етказа олади.
Нархи — 172 млн 100 минг сўм.
Volkswagen Caddy Сombi — техник кўрсаткичлар жиҳатидан Volkswagen Caddy Cargoдан деярли фарқ қилмайди. Автомобиль асосан юк ва йўловчи ташишга мослаштирилган.
Нархи — 190 000 000 сўм.
Volkswagen Caddy Trendline — фақат йўловчи ташишга мўлжалланган бўлиб, ўз салонида ҳайдовчи билан бирга 7 кишини сиғдира олади. Унинг ҳам техник кўрсаткичлари юқоридаги моделлардан фарқ қилмайди.
Нархи — 221 900 000 сўм.
Юртимизда сотувга қўйилган Volkswagen Caddy автомобиллари учун белгиланган нархлар Германия, Польша, Украина ва Россия давлатларидаги айнан ушбу русумдаги автомобилларнинг сотув нархларидан бир мунча пастлигини ҳам таъкидлаб ўтиш ўринли.
2020 йилда йилда юртимизга 3000 дона автомобиль олиб келиниши режалаштирилган. 2020 йилнинг 6 август ҳолатига кўра, дилерлик марказида 70 дона автомобиль сотилган.

Раҳбариятнинг таъкидлашича, 2 йиллик кафолатга эга ушбу автомобилга марказнинг ўзида техник хизмат ҳам кўрсатилади. Харидорларда Volkswagen Caddy автомобиллари эҳтиёт қисмлар масаласида муаммолар юзага келмайди. Чунки умумий майдони 450м2 ни ташкил этувчи салонда эҳтиёт қисмлар учун марказий омборхона ҳам ташкил этилган. Яқин кунларда автомобилларни харидорларга етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз: Volkswagen концерн моделларини ишлаб чиқариш Жиззахда барпо этилаётган заводда 2022 йилда йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan