Renault Trezor

Avto Olam > Blog > Авто драйв > Renault Trezor

Renault Trezor

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/3773/

Ушбу концепт-карда одатий эшикларни кўрмайсиз. Икки кишилик салонга кириш ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқлари тепасидаги улкан капотнинг аста кўтарилиши орқали амалга оширилади. Саккизбурчак шаклдаги кўп функцияли руль автомобилни автопилот режимига ўтказганда иккига бўлинади ва кенглиги бўйлаб чўзилади.
Салонда жисмоний тугмачалар мавжуд эмас, бош­қарув тизими сенсорли эк­ранлар орқали амалга ошири­лади.

Renault Trezorга қувват агрегати сифатида Formula E сериясидаги 350 от кучига эга электродвигатель ўрнатилган бўлиб, унинг максималь кучланиши 380 Н.м га тенг. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, ушбу электродивагель ёрдамида 1,6 тонналик машинани 4 сониядан камроқ вақт ичида 100 км/соат тезликка чиқариш мумкин.
Табиийки, Renault Trezor серияли ишлаб чиқариш учун яратилмаган, аммо унинг тақдири нафақат кўр­газ­маларда қатнашиш, балки «шоу-стопер» бўлиб ишлашдан иборат. Маълумотларга кўра, Trezor асосида Ренаулт компанияси 2020 йилда тўлиқ автоном бошқарувга эга автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Концепт-кар (инг. concept – ғоя, car – автомобиль) – янги услуб, янги дизайн ва технологияни намойиш этиш учун яратилган келажак автомобилининг прототипи.
Концептуал автомобиллар деярли, ҳеч қачон серияли ишлаб чиқарилмайди. Лекин маълум бир бренднинг имижини яратиш ва сақлашга ҳисса қўшиб, дизайн ёки техник таркибий қисмдаги туб ўзгаришларга жамоатчилик фикрини тайёрлайди ҳамда келажакдаги тадқиқотлар ва ишланмалар учун асос бўлади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan