CT4-V Blackwing ва CT5-V Blackwing русумлари тақдим этилди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > CT4-V Blackwing ва CT5-V Blackwing русумлари тақдим этилди

CT4-V Blackwing ва CT5-V Blackwing русумлари тақдим этилди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4397/

Cadillac аввалги суперседанларига муносиб ўринбосарларни тайёрлади: CT4-V Blackwing ва CT5-V Blackwing русумлари тақдим этилди.

Ўрта ўлчамдаги Cadillac CT4-V Blackwing 3.6 литрли V6 битурбомотор билан жиҳозланган, унда янги паст инерцион турбокомпрессорлар, бошқа қабул қилиш тизимлари ва бошқарув блоки пайдо бўлди. ATS-V русуми билан таққослаганда, айланиш кучи аввалгидек (603 Нм) бўлса ҳам, қувват 470 дан 479 от кучига оширилди.

Каттароқ Cadillac CT5-V Blackwing Корветдан 6,2 литрли V8 компрессорли мотор билан жиҳозланган. Янги қўшимчалар таркибига (1,7 литр ҳажмли) қайта ишланган Eaton қувват оширувчи ускунали титанли чиқариш клапанлари ва янги картер поддони киради. Қуввати – 677 от кучи ва 643 от кучига қарши 893 Нм. ҳамда аввалги CTS-V русуми учун 854 Нм.

Иккала суперседан ҳам асосий версиясида Tremec олти поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Қўшимча ҳақ эвазига — рулда узатишни ўзгартириш магнийли мосламасига эга, ўн поғонали автомат узатмалар қутисини олиш мумкин. Янги седанлар ҳам аввалги издошлари каби электрон-бошқарув дифференциал блокировкали орқа приводга эга.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan