Ўзбекистонда янги авлод Chevrolet автомобиллари йиғилади

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Ўзбекистонда янги авлод Chevrolet автомобиллари йиғилади

Ўзбекистонда янги авлод Chevrolet автомобиллари йиғилади

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4405/


УзАвтомоторс заводи собиқ GM-Uzbekistan ҚК бўлиб, 2018 йилда “Ўзавтосаноат” давлат компанияси мулкига айланди. Бироқ General Motors компанияси билан ҳамкорлик нафақат давом этмоқда, балки янги босқичга ўтмоқда. Чунки компания GEM модулли архитектурасига асосланган янги Chevrole моделларини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда. Ўтган йил кузда Швейцариянинг Credit Suisse молиявий конгломерати мазкур заводга 150 млн. евро кредит ажратганди.

Ушбу маблағлар йиғилиш жараёнини модернизация қилиш учун сарфланади. Декабрь охиридаёқ Асакадаги бош завод иши тўхтатилганди. Шундай қилиб, жорий ой бошида йилига 60 мингта кузов ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7628 м2 майдонни эгаллаган янги пайвандлаш цехи жиҳозланди.

Ҳозирги даврда янги цехда бугунги кунда йиғилаётган моделлар учун корпусларни пайвандлаш ишлари ўзлаштирилди, бироқ корхонани модернизация қилиш якунлангандан сўнг замонавий автомобиллар ишлаб чиқарила бошланади ва биринчи автомобиль Chevrolet Tracker кроссовери бўлади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan