Хитойда Lynk & Co Zero номли электромобиль концептини намойиш этдилар

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Хитойда Lynk & Co Zero номли электромобиль концептини намойиш этдилар

Хитойда Lynk & Co Zero номли электромобиль концептини намойиш этдилар

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4412/

Xитойда ички бозор ва Европа мамлакатлари учун Lynk & Co Zero номли йирик электромобиль концептини намойиш этдилар. Хитойликлар мазкур машина 2021 йил сотувга чиқарилишини таъкидламоқдалар.


Бир қувватланиш билан ҳаракатланиш масофаси 700 км. дан ошади, 100 км/соатгача тезлашиш учун 4 сонияга яқин вақт керак бўлади. Анъанавий тарзда замонавий электрокар учун ҳайдовчига сунъий интеллект ёрдам беради.

Lynk & Co Zero ички қисмида кўплаб силлиқ чизиқлар, тузилмалар ва замонавий электроникалар мавжуд. Электрокар салонидаги энг диққатга сазовор детали мультимедиа тизими катта сенсорли экранидир. Бутун олд панели орқали эшикларига қадар ўтувчи подсветкаси ўзига хос ёрқинлик қўшган.

Электромобиль қулайликларини яхшилаш учун матодан безатилган спорт ўриндиқлари, уч мосламали руль ва бошқа кўплаб замонавий ечимларга эга бўлади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan