Nissan компанияси Pathfinder йирик кроссовери янги авлодини намойиш қилди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Nissan компанияси Pathfinder йирик кроссовери янги авлодини намойиш қилди

Nissan компанияси Pathfinder йирик кроссовери янги авлодини намойиш қилди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4420/

Русум сезиларли даражада ўзгарган қиёфа, бир неча дисплейли рақамли интерьер, салонида қўшимча жой ва янги 9 поғонали АУҚга эга бўлди.

Авлоди ўзгаришидан кейин Nissan сурилувчи кузовли оилавий кроссоверга нисбатан кўпроқ рамали конструкцияга эга катта йўлтанламасга ўхшаб қолди. Шу билан бирга, асосий ўзгаришлар ичкарисида амалга оширилди: учинчи қаторга уч ўринли ўриндиқ ўрнатилди, бунинг эвазига салонидаги ўринлар сони етти ўриндан саккизтага кўпайтирилди.

Янги Nissan Pathfinder 284 от кучи ва 351 Нм айланиш қувватига эга бўлган аввалги 3,5 литрли атмосферали мотор билан жиҳозланди. Шу билан бирга, вариатор ўрнига янги 9 поғонали автоматик узатмалар қутиси ўрнатилди.
Тўлиқ приводли тизими турли шароитлар ва ҳар хил йўл қопламаларида ҳаракатланиш учун мақбул мосламали бир неча иш режимига эга.

Янги авлод Nissan Pathfinder автомобилининг жаҳон савдоси 2021 йил охирида бошланади, нархи ҳали номаълум.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan