Янгиланган Chevrolet Bolt EV

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Янгиланган Chevrolet Bolt EV

Янгиланган Chevrolet Bolt EV

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4482/

Chevrolet Bolt EV базавий хетчбеки ёритиш техникаси “йиртқич” назарга эга янги қиёфага кирди, радиатор панжарасига ўхшатма ўрнига, энди корпус рангидаги ёпгич мосламаси пайдо бўлди. Орқа қисми янги фонарлар ва бампер билан қайта ишланди. Эмблемалар энди олтин тусли ўрнига қора рангга эга бўлди.

Янгиланиш Chevrolet Bolt электромобилига аввалги русумга нисбатан жиддийроқ кўринишли янги салонни тақдим этди. Нафақат олд панели, балки руль ва ўриндиқлари ҳам ўзгартирилди, трансмиссияли бошқарув жойстиги ўрнига энди тугмали пульт ўрнатилди. Chevrolet Bolt EUV кроссовери худди шундай ички муҳитга эга бўлди, бироқ бироз жой кенгайди, чунки қаторлар орасидаги масофа 76 мм.га оширилди.

Мазкур икки электромобиль техникаси бир хил бўлиб, у аввалги электромобилдан мерос сифатида ўтказилди. Олд ўқига 204 от кучи ва 360 Нм.га эга электрмотор ўрнатилди. Bolt EV хэтчбеки бир қувватланиш билан — 402 км., унинг оғирроқ кросс-версияси Bolt EUV эса — 402 км масофани босиб ўта олиши мумкин.

Chevrolet Bolt нархи 32 минг доллардан бошланади, Bolt EUV кроссовери эса камида 34 минг долларга тушади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan