V8 компрессор бензинли Cadillac Escalade

Avto Olam > Blog > Автодайджест > V8 компрессор бензинли Cadillac Escalade

V8 компрессор бензинли Cadillac Escalade

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4503/

General Motors 6,2 литр ҳажмли V8 компрессор бензинли Cadillac Escalade автомобилини ишлаб чиқаради. Escalade тўлиқ ўлчамли йўлтанламаснинг спорт версияси 2021 модел йилида пайдо бўлади. Escalade кучайтиргич мосламаси билан 600дан ортиқ от кучига эга бўлади ва Jeep Grand Cherokee Trackhawk билан рақобатлаша олади.

General Motors маркетологлари кучли Jeep Grand Cherokee Trackhawk, Dodge Durango SRT Hellcat ва Mercedes-AMG GLS 63 сотувлари ҳажмини ҳисоблаб, юқори самарали йўлтанламаслар бозорига эътибор қаратди.

GM “зарядланган” йўлтанламасларни яратишда ҳеч қандай техник тўсиқларга эга эмас: GMT T1XX архитектураси янада кучлироқ мотор ўрнатиш ва шунчаки привод кучайтиргич мосламасини ўрнатиб, 6,2 литр ҳажмли V8 қувватини ошириш имконини беради.

Босимли топ версиясини нафақат Cadillac Escalade, балки платформали Chevrolet Tahoe ва GMC Yukon ҳам олиши мумкин. Айни пайтда, учта йўлтанламаснинг барчаси 426 от кучи ва 623 Нм айланиш кучини ривожлантирувчи атмосферали 6,2 литр ҳажмли V8 билан жиҳозланмоқда.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan