Porsche компанияси 911 GT3 еттинчи авлодини 992 кузовида намойиш этди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Porsche компанияси 911 GT3 еттинчи авлодини 992 кузовида намойиш этди

Porsche компанияси 911 GT3 еттинчи авлодини 992 кузовида намойиш этди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4509/

Янгилик 320 км/соатгача тезлаша олади ва 3,4 сонияда 100 км/соат тезликка эришади. Орқа ғилдиракларга тортиш кучи ёки етти поғонали PDK “роботи”, ёки олти поғонали механик узатмалар қутиси орқали узатилади.

Муҳандислар 911 RSR пойга автомобилидан иккита кўндаланг ричагли олд подвеска ва диффузор антиқаноти ва 911 GT3 R марафон ва янги 911 GT3 Cup агрегатлари асосида 510 от кучига эга тўрт литрли олти цилиндрли оппозит моторини олди.

Оғирликни камайтириш учун олд қопқоғи карбондан бажарилди, ойналар енгиллаштирилиб, тормоз дисклари оптималлаштирилди ва енгил қуйма-қотишмали ғилдирак дисклари, шунингдек, салонининг орқа қисми мосламалари ўрнатилди. Енгил спортча чиқариш тизими яна 10 килограммни камайтирди.
911 GT3 ёқилғи сарфи аралаш циклда 13,3 л/100 км.ни ташкил этади.

Янги Porsche 911 GT3 нархи 178 600 $ ни ташкил этади. Спорткар 2021 йил май ойида сотувда пайдо бўлади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan