Chevrolet Onix седанининг Ўзбекистондаги нархи

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Chevrolet Onix седанининг Ўзбекистондаги нархи

Chevrolet Onix седанининг Ўзбекистондаги нархи

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4567/

Chevrolet Onix седанининг Ўзбекистонда нархи 9 дан 12 минг долларгача ўзгаради. Русумнинг маҳаллийлаштирилиши (локализацияси) 2022 йилнинг тўртинчи чорагидан, Tracker эса — 2021 йилнинг учинчи чорагидан бошланади.

Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker бир платформада қурилади — иккала автомобиль ҳам ҳаракатланиш қисми конструкциясида умумий боғламалар, УҚ ва двигателга эга бўлади.

Chevrolet Onix 1,2 ёки 1,0 литр ҳажмли уч цилиндрли двигатель билан жиҳозланади. 1,0 литрли двигатель турбокучайтиргич(турбонаддув)га эга бўлиб, қуввати 116 от кучини ташкил этади. Иккинчи 1,2 литрли атмосферали двигатели 86 от кучига эга бўлади. Ёқилғи сарфи 100 км.га сал кам 9 литрни ташкил этади.

Шунингдек, янгилик асосий қулайлик ва хавфсизлик базовий опциялари — сенсор экранли мултимедиа тизими ва Android Auto/Apple Car Play, кондиционер, хавфсизлик ёстиқчалари ва ABS тизими имкониятларига эга бўлади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan