Porsche дан янги Tyacan Cross Turismo

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Porsche дан янги Tyacan Cross Turismo

Porsche дан янги Tyacan Cross Turismo

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4587/

Деярли 800 от кучига эгалик, баланд йўл ёритгичлари ва катта юкхона. Porsche янги Tyacan Cross Turismo — дунёдаги энг тезкор ва қимматбаҳо серияли ишлаб чиқарилувчи универсал автомобилини намойиш этди!

Техник жиҳатдан янгилик стандарт Porshe Taycanга ўхшайди. Модификациясига қараб универсал Cross Turismo тортиш кучини тўрт ғилдирагига узатувчи бир ёки иккита электромоторлар, шунингдек, орқа ўқида икки босқичли редуктор билан жиҳозланган.

Қувват қурилмасиининг кучига қараб 396 ячейкали 93,4 кВт-соат қувватга эга аккумуляторлари блоки қайта зарядланмасдан, 388 дан 456 километргача ҳаракатланиш имконини беради.

Йўлтанламас суперкарнинг энг яхши версияси умумий қуввати 761 от кучига эга иккита электрмотор билан жиҳозланган. Бундай автомобиль тўлиқ бошқариладиган шасси билан жамланган, унда орқа ғилдираклар кичик бурчак остида бурилиб, паст тезликда манёврлиликни ва юқори тезликда — барқарорликни оширади.

Taycan Cross Turismo 100 км/соат тезликка 2,9 сонияда эришади, унинг максимал тезлиги мажбурий равишда 250 км/соат билан чекланган.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan