Техник кўрикдан ўтгани тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Техник кўрикдан ўтгани тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади

Техник кўрикдан ўтгани тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4593/

2021 йил 1 сентябрдан барча транспортларига техник кўрикдан ўтгани тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади, чет элга чиқувчи транспорт воситалари бундан мустасно.

Энди транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган енгил автомобиллар, одамларни мунтазам равишда ташиш учун жиҳозланган 8 ва ундан ортиқ ўриндиқли (ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари) автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва юк машиналари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари – икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 6 йилдан ортиқ вақт ўтган транспорт воситалари, шу жумладан, ишлаб чиқарилган йили аниқ бўлмаган транспорт воситалари – бир йилда бир марта;

Қарорга мувофиқ, янги транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари рўйхатидан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмаслигини билиш муҳимдир.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan