GM келажак салонини кўрсатди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > GM келажак салонини кўрсатди

GM келажак салонини кўрсатди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4600/

“Педаллари йўқ, рули ҳам йўқ – машина бошқарувчисиз, демак, салондаги бўшлиқдан максимал даражада фойдаланиш мумкин!”

Келажак автомобили салони концептини тақдим этишда GM худди шундай фалсафани қўлламоқда. Ишлаб чиқарувчиларни қизиқтирган асосий масала – бу йўловчилар автомобиль билан ўзаро алоқада бўлмайдиган бўлсалар, унда нима билан шуғулланадилар. Масала ечимининг натижаси мультимедиа мажмуаси катта экрани жойлаштирилган бир нечта жавонлар услубида бажарилган марказий консол бўлди.

Қизиғи шундаки, GM дизайнерлари салонга ўйин консоли жуфт джойстикларини қўшдилар – мана йўловчилар шуғулланадиган машғулот ҳам топилди. Маълум қилинишича, одамлар вақтни иложи борича, қулай ўтказишлари учун келажакдаги автомобиллар биринчи даражали интернет қурилмалари билан таъминланади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan