Янги авлод Haval H9 SUV тафсилотлари маълум бўлди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Янги авлод Haval H9 SUV тафсилотлари маълум бўлди

Янги авлод Haval H9 SUV тафсилотлари маълум бўлди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4647/

Great Wall компанияси 2021 йил октябрда серияли ишлаб чиқарилиши режалаштирилган кейинги авлод Haval H9 йўлтанламаси ишланмасини якунламоқда.

Лойиҳа ҳозирда ички P03 белгиси остида маълум. Автомобиль ўтган йил охирида Хитойда сотуви бошланган Wey Tank 300 йўлтанламаси рамаси асосида қурилади. ХХРда автомобиль 227 от кучи ва 387 Нм айланиш кучига эга 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан бирга ишлайдиган икки литрли бензинли турбомотор билан мавжуд.

Норасмий маълумотларга кўра, кейинги Haval H9 мазкур двигателнинг тезкор версиясига эга бўлади ёки шундай мотор гибрид кучли қурилмаси таркибига киради. H9 йўлтанламасининг ўзига хос хусусиятлари ишончлилик, ёмон йўллардан ҳаракатлана олиш қобилияти, шунингдек, замонавий “ақлли” функциялари мавжудлигидир.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan