Kia Компанияси Kia EV6 тўлиқ электрик автомобилини намойиш қилди

Avto Olam > Blog > Автодайджест > Kia Компанияси Kia EV6 тўлиқ электрик автомобилини намойиш қилди

Kia Компанияси Kia EV6 тўлиқ электрик автомобилини намойиш қилди

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4658/

Kia Компанияси Ioniq 5 сингари худди шундай янги Electric-Global Modular Platform (E-GMP) платформасида қурилган Kia EV6 тўлиқ электрик автомобилини намойиш қилди. Капоти ва рулида компаниянинг янгиланган логотипи кўриниб турибди.

Aвтоишлаб чиқарувчи автомобиль дизайни “максимал аэродинамик кўрсаткичларни” таъминлашга мўлжалланганлигини таъкидламоқда. Унинг аэродинамик трубада қандай ишлашини вақт кўрсатади.

Янгилик ўз имкониятлари билан Ioniq 5 электромобилига ўхшаш бўлиши кутилмоқда, яъни қуввати 300 от кучига қадар ривожлантириши мумкин, ҳаракатланиш узоқлиги 500 км.гачани ташкил этади. Нархи 45 минг доллардан бошланади.


Kia Opposites United янги дизайни фалсафаси келажакда автоишлаб чиқарилувчи барча автомобилларда қўлланилади. Мазкур янги Kia автомобилларининг барчаси EV6 билан бир хил дизайнга эга бўлиш-бўлмаслиги номаълум, бироқ компания 2026 йилга қадар, бозорга 11 та электромобиль етказиб беришни мўлжаллаганлигини билдирди.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan