BMW ва Mini ICEни 2030 йилга қадар бекор қилиши мумкин

Avto Olam > Blog > Автодайджест > BMW ва Mini ICEни 2030 йилга қадар бекор қилиши мумкин

BMW ва Mini ICEни 2030 йилга қадар бекор қилиши мумкин

https://avtoolam.uz/avtodaydjest/4666/

Британия автоишлаб чиқарувчиси ички ёниш двигателли сўнгги Mini автомобили 2025 йилда ишлаб чиқарилишини режалаштирмоқда. 2030 йилда эса BMW -га тегишли компания фақат электромобиллар ишлаб чиқаради.

Жаҳонда 2020 йил қанчалик қизиқарли бўлган бўлса, 2030 йил ҳам, айниқса, автомобилсозлик саноати учун шундай муҳим бўлиши мумкин. Беш йил илгари ўз моделларини электрлаштиришни кўзлаган Jaguar компаниясини ҳисобга олмаганда, бир неча автоишлаб чиқарувчилар фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтишларини эълон қилдилар – бу келгуси ўн йиллик бошида содир бўлиши керак.

Mini вакилларидан бирининг сўзларига кўра, ички ёнув двигателига эга сўнгги Mini автомобили 2025 йилда ишлаб чиқарилади, британиялик автоишлаб чиқарувчи 2027 йилга бориб, сотувининг ярмини электромобиллар ташкил этишини кутмоқда. 2030 йилда BMW га тегишли компания фақат электр двигателли машиналар ишлаб чиқаради.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan