Жамоат транспорт воситаларида ўзимизни қандай тутишимиз керак?

Avto Olam > Blog > Биласизми? > Жамоат транспорт воситаларида ўзимизни қандай тутишимиз керак?

Жамоат транспорт воситаларида ўзимизни қандай тутишимиз керак?

https://avtoolam.uz/bilasizmi/1911/

Бугунги сабоғимиз жамоат транспорт воситаларида ўзимизни қандай тутишимиз кераклиги ҳақида бўлади.

  1. Жамоат транспорт воситаси, яъни автобус ёки маршрутли таксини  бекатда кутиш керак. Бекатдан йўлнинг қатнов қисмига ўтиб, автобус ёки маршрутли такси кутиш мумкин эмас! 
  2. Автобус салонига чиққанингизда ўртароққа ўтинг.  Эшик ёнида туриб, автобусга чиқаётган ва тушаётган йўловчиларга халақит берманг!
  3. Агар елкангизда  сумка осилган бўлса,  автобусга чиққанингизда уни ечиб, қўлингизга олинг. Елкангиздаги осилган сумка нафақат йўловчиларга ноқулайлик туғдиради, балки “киссавурларга”  ўлжа бўлишингизга ёрдам беради.
  4. Жамоат транспорт воситасига  музқаймоқ ва шунга ўхшаш егуликлар билан  чиқиш мумкин эмас. Иложи борича автобус келгунча музқаймоқни еб тугатиб, бошқа егуликларни эса сумкангизнинг бир четига жойлаштириб, сўнг транспорт воситасига чиқинг.
  5. Автобус салонида баланд овозда сўзлашиш ёки мусиқа қўйиш одобдан эмас.
  6. Йўлда эътиборли бўлинг! Ёш болали, ногирон ва ёши катта инсонларга албатта жой беринг. Ҳаёлларга берилиб, бекатингизни ўтказиб юборманг!
  7. Тушишингиз керак бўлган бекатга яқинлашаётганда, сумкаларингизни қўлга олиб, автобус эшигига яқинроқ туринг. Чунки сўнгги дақиқаларда тирбандликдан ўтолмай, бекатингиздан ўтиб кетишингиз мумкин.
  8. Автобусдан тушаётганда унинг буткул тўхташини кутинг, ҳаракатланаётган транспорт воситасидан сакраб тушиш жуда хавфли!
  9. Автобусдан тушгач, агар йўлни кесиб ўтишингиз керак бўлса, автобуснинг олдидан ҳам, орқасидан ҳам ўтмаган маъқул. Унинг кетишини кутинг ва пиёдалар учун мўлжалланган йўлакдан, йўлни кесиб ўтинг!

Сизнинг зийрак ва эътиборли ўқувчи эканлигингизга ишонамиз! Ўйлаймизки, ушбу қоидаларни ҳамиша ёдингизда сақлаб, уларга риоя қиласиз!

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan