Автоустахона

Avto Olam > Blog > Биласизми? > Автоустахона

Автоустахона

https://avtoolam.uz/bilasizmi/2734/

Барчамизга маълумки, автотранспорт воситасида ҳаракатланиш ҳам ўта  масъулиятли юмуш ҳисобланади. Уни бошқаришни уддалаш, йўл ҳаракати қоидаларини ёддан билиш ва уларга амал қилиш билан бир қаторда, автомобилга ҳам эътиборли бўлиш зарур. Автотранспорт воситаларини хавфсиз эксплуатация қилиш, йўлларда содир бўлаётган йўл-ҳаракати ҳодисаларини олдини олишни таъминлаш мақсадида ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш муддатини ёддан чиқармаслик керак.

Барча автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими режавий огоҳлантирувчи стратегияга асосланиб, автомобилини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома ва сервис китобчаси билан таъминланади. Уларда автомобиль агрегат узель ва тизимларига техник хизмат кўрсатиш графиги маълум даврийлик билан келтирилади.

Шахсий енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш даврийлиги унинг ўртача юрган йўли – 15 минг км.га тенглашса, автомобиллар оғир шароитларда ишлатилганда ушбу даврийлик 1,5-2 марта қисқаради, амалларга эса ўзгартиришлар киритилади.

Автомобиль оғир шароитда ишлатилганда бажариладиган ишлар графиги

Номланиши    Интервал    Шароитлар тури
 АВСDA+D
1Мотор мойиҲар  5 000 км да алмаштириш   
2Мотор мойи фильтриҲар  5 000 км да алмаштириш   
3Ҳаво тозалагич фильтриҲар  20 000 км да алмаштириш    
4Чиқиш трубаси ва унинг маҳкамланишиҲар 10 000 км да кўрикдан ўтказиш  
5Механик узатмалар қутиси ва дифференциал учун трансмиссия мойиҲар 20 000 км да алмаштириш    
6Кардан ва сирпанувчи муфта учун сурков мойиҲар 10 000 км мойлаш    
7Буриш шкворниҲар 5 000 км мойлаш   
8Руль бошқармаси тизими бўшаганлик ва шикастланганликкаҲар 5 000 км да кўрикдан ўтказиш    
9Тормоз колодкалари ва барабанларини ейилганлиги  Ҳар 5 000 км да кўрикдан ўтказиш  
10Дискли тормоз колодкалари ва дискларининг ейилганлигиҲар 5 000 км да кўрикдан ўтказиш  

Оғир ишлаш шароити қуйидагиларга бўлинади:

А – Кўп мартали дам-бадам кўтарилишлар;

В – Нотекис йўлларда юриш;

С – Чангли йўлларда юриш;

D – Жуда совуқ иқлимда ишлатиш/ёки тузли йўлларда юриш.

ТАЙЛҚЭИ, доцент Т.Қодиршоев,

катта ўқитувчи Ш.П.Магдиев

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan