Volkswagen Caddy 4-авлод

Avto Olam > Blog > Авто драйв > Volkswagen Caddy 4-авлод

Volkswagen Caddy 4-авлод

https://avtoolam.uz/bilasizmi/3369/

2014 йил немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси янги Volkswagen Caddy 4-авлод янги фургонини тақдим этганди. 2018-2019 Фольксваген Кадди дизайни янги кузовда эволюцион ўзгаришларга эга бўлди.

Бир қарашда, русум тўлиқ таниб бўлмас қиёфага кирди, бироқ кузовидаги барча панеллар ўзгарди. Фургон ўзгартирилган радиатор панжараси, бошқа ёритиш техникаси ва ойналар, бамперлар ва бошқа юкхона қопқоғига эга бўлди.

Ўзгаришлар салонида кўпроқ сезилади – 2019 йил VW Caddy – да тўлиқ бошқа асбоблар панелига эга янги олд панели, қайта жиҳозланган марказий консоли, ўзгартирилган ҳаво чиқаргичлар ва эшик панеллари ўрнатилди.

2015 йил автомобиллари учун бензинли двигатель – 1,6 л. ҳажмли (110 от кучи) ва 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан бирга, ҳозиргача ягона ҳисобланади.

Бевосита 1,6 л (75 ва 105 от кучили) ва 2,0 л (110 ва 140 от кучили) ҳажмли тўрт турбодизели билан жиҳозланган ҳамда Евро-5 стандарти меъёрларига жавоб берувчи ёнилғи сарфи ва зарарли чиқинди чиқарилишининг паст даражасини таъминлайди.

Конфигурациясига қараб, нархи $18 мингдан $33 минггачани ташкил этади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan