Ҳозир Ўзбекистонда жазирама иссиқ ўзининг энг юқори палласига кўтарилмоқда ва албатта, машинангиз учун қайси мой энг яхши эканлиги ҳақида ўйласангиз арзийди.
⠀
Энг аввало, SAE кўрсаткичлари қанчалик юқори бўлса, мойнинг ёпишқоқлиги ҳам шунчалик юқори бўлишини ҳисобга олиш керак.
⠀
Қишки мойлар SAE 0 дан 25 гача туркумланади: SAE 0W, 5W, 10W, 15W, 20W, 25W, бунда “W” белгиси Winter-Қиш деган маънони англатади.
⠀
Ёзги мойлар учун SAE кўрсаткичлари 20 дан 60 гачани, барча мавсум мойлари учун эса индекси SAE 0W-20 – 0W-40, 5W-20 – 5W-50, 10W-20 – 10W-40, 20W-50 ва бошқалардан иборат бўлади.
⠀
Шуни эсда тутиш керакки, W ҳарфидан олдин қиймат қанчалик паст бўлса, паст ҳароратда мойнинг ёпишқоқлиги ҳам кам бўлади.
⠀
Бизнинг жазирама иссиқ иқлимли минтақамиз учун ёз фасли учун қуюқ мой кўпроқ мос келади, мой ҳатто +45 даража ҳароратда ҳам самарали бўлиб қолади. SAE 40 ёки 50 мойи афзалроқ, бироқ барча мавсумлар учун мойлар, масалан, 5w40 мойи танловида тўхташ ҳам мумкин.
⠀
Мойнинг янги турига ўтиш тўғрисида қарор қабул қилишдан аввал автоишлаб чиқарувчи тавсияларини ўрганиб чиқиш зарур.
Ёзда мотор мойини алмаштириш керакми?
Avto Olam > Blog > Биласизми? > Ёзда мотор мойини алмаштириш керакми?