Қайси амортизаторни танлаган маъқул?

Avto Olam > Blog > Биласизми? > Қайси амортизаторни танлаган маъқул?

Қайси амортизаторни танлаган маъқул?

https://avtoolam.uz/bilasizmi/3461/

Қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш учун автомобилингизга тўғри амортизаторларни танлаш жуда муҳим. Бироқ қай бири яхшироқ? Келинг, биргаликда аниқлаймиз.

Амортизаторнинг учта асосий тури мавжуд:

Мойли. Арзон, юмшоқ, шаҳар бўйлаб ўртача тезликда юриш учун қулай, бироқ ёмон йўлларда ҳаракатланиш учун мутлақо ярамайди.

Газли. Тажовузкор ҳаракатланиш услубида ёки кўпинча йўлсиз жойларда ҳаракатланишни ёқтирувчи ҳайдовчилар танлови. Юқори даражада қаттиқ мустаҳкамланган газ мосламалари ҳар қандай йўлларда транспорт воситасини бошқариш барқарорлигини таъминлайди, бироқ харакатланиш қулайлиги пасаяди.

Газли-мойли. Биринчи икки турнинг афзалликлари бирлаштирилган, шу боисдан ҳар қандай қопламали йўлларда юқори даражада мустаҳкамликка эга ва ҳаракатланиш қулайлигини таъминлайди.

Сизга бир сирни очамиз: амортизаторлар танлови ҳаракатланиш услуби, алмаштириш хусусиятлари, амортизаторлар стандарт кўрсаткичларини, автомобиль конструкцияси ва албатта деталлари турини ҳисобга олган ҳолда, индивидуал равишда амалга оширилиши керак.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan