Автомобиль рулини қандай ушлайсиз?

Avto Olam > Blog > Биласизми? > Автомобиль рулини қандай ушлайсиз?

Автомобиль рулини қандай ушлайсиз?

https://avtoolam.uz/bilasizmi/3524/

Ҳайдовчи автомобиль рулини қандай ушлашига қараб унинг феъл-атворини билиш мумкин эмиш. Бу турли ҳайдовчилар устида тадқиқотлар олиб боришни хуш кўрувчи итальянла­нинг фикри. Биз ҳам қуйидаги олти ҳолат бўйича натижаларни руҳшунос ва автомактаб инструктори изоҳлари асосида Сизларга тақдим этмоқчимиз:

Руҳшунос: Қўлларнинг ҳолати ўзига ишончи паст, беқарор ва ўз қўрқувлари ва стрессларини етарли даражада бошқаролмайдиган ҳайдовчига хос.
Автоинструктор: Бу фалокат! Қўлларнинг ушбу позицияси бурилишларда ноқулайлик туғдириб, автоҳалокатга катта имконият яратади.

Руҳшунос: Рулни бу ҳолатда эътиборталаб, қайсар, ён-атрофдагиларга беписанд бўлган ҳайдовчилар ушлашади.
Автоинструктор: Ушбу ҳолат диққатни жамлашга халал беради ва қўллар олдинги кўринишни яширади. Бир сўз билан айтганда, қўлларнинг бундай жойлашуви жуда хавфли.

Руҳшунос: Бу ҳолат ҳайдовчининг эҳтиёткор ва эътиборлилигидан дарак беради. Аммо пессимизм ва шубҳага мойил.
Автоинструктор: Рулнинг тиргаклари бу таянч учун эмас. Ушбу позиция қўл мушакларини чарчатади ва автомобиль бошқарувини қийинлаштиради.

Руҳшунос: Рулни бу тарзда ушлайдиган инсонлар одатда тажрибали, эҳтиёткор ва эътиборли бўлиб, автомобиль бошқаришни хуш кўрадилар.
Автоинструктор: Рулни иккала қўл билан ушлаш керак. Бу ҳолатда эса фақат эҳтиёткор ва аниқ ҳаракат қиладиган ҳайдовчигина, тўсатдан хавф пайдо бўлганда, унга қарши тура олади.

Руҳшунос: Ушбу ҳайдовчи ақлли ва аниқ фикрлай оладиган инсон. Дўстона ва дардкашлиги ҳам инсонларни унга яқинлаштиради.
Автоинструктор: Бу бўшашган ҳолат ва табиийки хавфли. Рулни бундай ушлашни тавсия қилмайман.

Руҳшунос: Ўз хавфсизлигини таъминлайдиган ва хавф-хатар, таваккални хушламайдиган инсонлар автомобилни шундай бошқарадилар.
Автоинструктор: Руль тутқичини ушлашдаги қўл ҳолати деярли, тўғри.

Автоинструктор маслаҳати:
Автомобиль бошқарганда руль тутқичини иккала қўл билан ушлаш керак. Рулни ишонч билан ва юмшоқ тутиш кераклигини ҳам ёддан чиқармасангиз ўзингиз ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаган бўласиз!

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan