Ёмғирда автомобиль бошқариш қоидалари

Avto Olam > Blog > Биласизми? > Ёмғирда автомобиль бошқариш қоидалари

Ёмғирда автомобиль бошқариш қоидалари

https://avtoolam.uz/bilasizmi/3815/

1. Автомобиль тезлигини соатига 50 км дан оширманг.

2. Нам йўлларда тормозланиш масофаси ортади, шу сабабли тормоз беришни мўлжалингиздан эртароқ бошлаганингиз маъқул. Бу  бошқа транспорт воситаларига ҳам огоҳлантириш сифатида хизмат қилиб, тезликни пасайтиришларига имкон беради.

3. Ёмғирли ҳавода круиз-контролдан фойдаланишни тавсия қилмаймиз. Кўпинча ушбу тизим нам об-ҳаво шароитларига мослаштирилмаганлиги сабабли панд бериши мумкин.

4. Фаралар ҳақида ҳам унутманг! Фаралари ёқилган автомобилни ёмон об-ҳавода шароитида пайқаш осонроқ. Энг мақбули – туманга қарши чироқларни ёқиш, чунки узоқни кўрсатувчи чироқлар ёмғир томчиларида акс этиб кўзни қамаштиради.

5. Олдингиздаги транспорт воситасигача бўлган оралиқ масофани сақланг. Нам асфальтда  тормозланиш масофаси ортишини унутманг.

6. Агар ойна артиш ускунаси ишламай қолса, ушбу автомобилни бошқариш таъқиқланади. Чунки бу ҳолат атрофни кўришга тўсқинлик қилиб хавфли ҳисобланади.

7. Агар автомобилингиз сирпаниб кетса, рулни кескин буриш ва дарҳол тормоз бериш тавсия этилмайди. Акс ҳолда, машинангиз айланиб кетиши мумкин.

8. Ёдингизда тутинг: ноқулай об-ҳаво шароитида аксарият кишилар тезроқ панага ўтиш илинжида эҳтиёткорликни унутишади. Шу сабабли пиёдалар ўтиш жойи ва аҳоли гавжум масканларда эътиборли бўлинг ва тезликни пасайтиринг.

9. Агар тормоз колодкалари ҳўл бўлса, тормозланиш сезиларли даражада пасаяди.  Уларни қуритишнинг жуда осон йўли бор. Ҳаракат давомида тормоз педалини бир неча марта аста босиш кифоя. Шунда колодкалар қизиб, сув буғланиб кетади.

10. Ҳар доим кўлмаклар олдида тўхтаб, имкон қадар уларни айланиб ўтинг.  Биринчидан, улар сиз тахмин қилгандан анча чуқурроқ ёки усти очиқ люк бўлиши мумкин. Иккинчидан, сув тормоз колодкасига киради. Учинчидан, сув юқори тезликдаги ғилдираклар остидан сизиб кетишга улгурмай, автомобиль бошқарувни йўқотиши мумкин. 

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan