Болага гапирманг, унга ўрнак бўлинг!

Avto Olam > Blog > Бу қизиқ! > Болага гапирманг, унга ўрнак бўлинг!

Болага гапирманг, унга ўрнак бўлинг!

https://avtoolam.uz/bu_qiziq/2738/

Неча марта айтдим, қулоғинг борми ўзи?!”, “Шунча айтаман, барибир билганинг қиласан!” деб бақиришга шошилманг. Фарзандингизнинг қулоғи йўқ эмас албатта, лекин кўзи ҳам бор-да, шунча айтганинггизда ўз билганини эмас, сиз қилганинггизни қиляпти…

Болага айтиб, “қулоғига қуйиб” тушунтириб бўлмайди. Оддий мисол. Болаларнинг ўзаро ўйинларига аҳамият беринг, улар уйдаги воқеа-ходисаларни гапириб, қайтаришади. Яъни бола сиз айтганни эмас, сиз қилганни қилади.

Фарзандингизнинг тарбияси, хулқи сизга ёқмаяптими? Демак, ўзингизни тарбиялашингиз керак.  

ХАВФ: Эшик таққиллаганида, “Ким у?” деб сўраб кейин очиш кераклигини сўз билан ўргатиш самарасиз. Аммо, бунга ўзингиз амал қилсангиз, фарзандингиз онгига ушбу харакатлар сингиб боради. 

АСОСИЙ ҚОИДА

Йўллардаги хавфдан болангизни йироқ қилиб тарбиялашни истайсизми? Бунинг битта-ю битта тўғир йўли, ўзингиз қоидаларга амал қилиб, унга ўрнак бўлинг.

— Йўлдан эҳтиёт бўлиб ўт, болам. Светофорга қара! — деб ҳар куни деразадан мўлтиллаб қараб қоласиз. Ҳар доим ҳам мактаб биносигача кузатиб қўйишга иложи топа олмайсиз. Чақалоғингиз билан овора бўлган пайтингиз, қўшни болалар билан етиб олар деб ўйлайсиз. Лекин кечагина фарзандингиз қўлидан тутганча, машиналар қатновига беэътибор ҳолда ва белгиланмаган жойдан шоша-пиша йўлни кесиб ўтгандингизку, демак бугунги ақлли маслаҳатларингизни бир четга суриб қўйинг. Демак, фарзандингиз ҳам худди шу қилиқни қайтаради, чунки Сизга мумкин бўлган нарса, унга ҳам мумкин деб билади. Ахир ойижониси ёки дадажониси доимо тўғри иш қилишларига ишонади. “Болажоним, мен каттаман”, “Менга мумкин!” деган баҳоналарингиз ўтмайди! Сиз унга бундай ўрнак кўрсатиб турганинггиздан, мактабдаги йўл ҳаракати қоидаларида ўрганган сабоқлари ҳам бир пул! У Сизни идеал инсон деб билади, демак ушбу номга муносиб бўлишингиз керак!  

6 ой (январь-июнь) давомида болалар иштирокида жами 152 та йўл транспорт ходисаси содир этилган. Улардан  3 нафари ҳалок бўлган, 54 нафари  жароҳатланган.

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИГА ФАРЗАНДИНГИЗ БИЛАН БИРГА РИОЯ ҚИЛИНГ:

1. Фақат ва фақат хавфсиз йўлни танланг, у йўл узоқроқ бўлган тақдирда ҳам. Йўлдан ўтаётганда, фарзандингизнинг қўлидан ушлаган ҳолда, светофорнинг яшил чироғида ва йўлнинг пиёдалар ўтиш қисмидан ўтинг.

2. Йўлдан ўтаётганда, телефондан фойдаланманг, музкаймок ейиш, нон чайнаш, сув  ичиш, ҳатто гаплашиш ҳам мумкин эмас.

3. Пиёдалар йўлагига қадам қўйишдан олдин машиналар тўлик тўхтаганига ишонч хосил қилинг.

4. Йўлдан ўтаётганда югурманг, шошиб турган бўлсангиз ҳам.

Унутманг, бола сўз билан эмас, кўз билан тушунади. Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan