Тажрибасиз ҳайдовчиларга маслаҳатлар

Avto Olam > Blog > Бу қизиқ! > Тажрибасиз ҳайдовчиларга маслаҳатлар

Тажрибасиз ҳайдовчиларга маслаҳатлар

https://avtoolam.uz/bu_qiziq/2954/

Эндигина рулга ўтирган ҳар қандай инсон, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл дастлаб ҳаяжонланиши, шошиб қолиши табиий хол. Тажрибали ҳайдовчилар бундай вазиятларда қуйидагича маслҳат берадилар.

Тажрибасизлигингизни тан олинг.

Эндигина рулга ўтирдингизми, буни тан олинг. Йўлларда ўзингизни билағондек кўрсатишга ҳаракат қилишнинг фойдаси йўқ, қайтанга у сизнинг зарарингизга ишлайди. Автомобилига “Ў” белгисини ўрнатган янги ҳайдовчилар тўғри қиладилар. Бу белги жавобгарликдан озод қилмасада, атрофдаги ҳайдовчилар сизга камроқ талаб қўйишади. Аксарият ҳолларда Сизни тушунишада.

Ўқишдан кейин ўқиш.

Автомактаблар фақат дастлабки ва умумий ҳайдаш кўникмаларини ўргатади. У ердаги билимларни аъло даражада ўзлаштири, инструктор ёнида машинани қойиллатиб ҳайдаганинггиз тирбанд шаҳар йўлларида Сизга ёрдам беролмаслиги мумкин. Яъни автомактабда ва мустақил машина бошқарувидаги ҳолат бутунлай бир-биридан фарқ қилади. Мустақил ҳаракатланишдан олдин, машинангизни яхшилаб ўзлаштиринг. Унинг  ўлчамларини, бошқариш дастагини ҳис қилиш қобилиятини ривожлантиринг, бўш майдонларда турли маневрлар қилинг.

Ўзингизга ишонч – тажрибасизликдан хавфлидир.

Қўрқув ва эҳтиёткорлик билан ўзига бўлган ишончнинг ўрни алмашганда, биринчи 5-7 минг километрни босиб ўтгандан кейин авария эҳтимоли ортади. Машина бошқаришни эндигина ўзлаштирган янги ҳайдовчилар буни бошқаларга исботлашни хоҳлашади. Автомобилларни ҳавфли тарзда қувиб ўтиш, тирбанд йўлларда кутилмаган маневрларни амалга оширувчи ҳайдовчиларга тақлид қила бошлайдилар ва аксарият ҳолларда бунинг бадалини тўлашади.

Машина бошқаришда сокинлик. Янги ҳайдовчи ўзида шакллантириши керак бўлган эенг муҳим фазилат бу ҳис-туйғуларни тўлиқ назорат қилишдир. Автомобилни сокин бошқариш, “ахмоқона” сигналларга эътибор бермаган холатда сиз аввало ўз асабларингизни асрайсиз ва эсон-омон манзилингизга етиб оласиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг, наҳотки рулда бўралаб сўкинадиган, асаблари таранг, фаросатсиз ҳайдовиларга ҳавас қилсангиз.

Ҳаракатланиш қаторига эътиборли бўлиш. Тирбанд кўчаларда энг муҳим қоида битта ҳаракат қаторида оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланинг. Агар бурилиш бир вақтнинг ўзида бир неча қаторда амалга оширилса, белгиланган радиусни сақлаган ҳолда қўшни қаторларга ўтиб кетмай ҳаракат қилиш керак. Бошқарув жараёнида барча маневрларни  шошмасдан, атрофдаги ҳайдовчилар учун тушунарли тарзда амалга оширинг.

Ёъловчиларсиз ҳаракатланинг. Эндигина машина рулига ўтирганинггизда иложи борича йўловчи олмасликка ҳаракат қилинг. Улар сизни чалғитишлари мумкин, яна уларнинг олдида уялиб қолмаслик учун автомобиль бошқарувида хотиржам бўлолмайсиз.

Ўжарликдан наф йўқ.

Агарда ҳайдовчилар орасида ўжарлик бўлмаганда эди, кўплаб нохуш ҳолатларнинг олди оларди. Йўлларда ҳайдовчиларга хурматда бўлинг. Кези келганда йўл беринг, йўл беришганда эса миннатдорлик билдиришни унутманг.

Пиёдалар муаммоси.

Ҳайдовчилар пиёдалар ўтиш жойларини назарга илмайдилар, пиёдалар эса автомобилларни. Бу ҳақда узоқ бахслашиш мумкин. Лекин яхшиси ўзингизни ҳимоя қилган ҳолда ҳар қандай вазиятда эҳтиёткор бўлинг. Кесиб ўтиш мумкин бўлмаган жойдан ўтаётган пиёдани кўрдингизми, эҳтиёткорликни оширинг. Агар пиёдани уриб юбориш хавфи бўлса тормозга қўшиб сигнални ҳам қўйиб юборманг.

            Энг муҳим қоида йўлларда ўзингизни ва ўзгаларни эҳтиёт қилинг. Бир сониялик ғазаб ёки чалғиш қурбонига айланманг!

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan