Автомобилимнинг «иссиғи» чиқди…

Avto Olam > Blog > Бу қизиқ! > Автомобилимнинг «иссиғи» чиқди…

Автомобилимнинг «иссиғи» чиқди…

https://avtoolam.uz/bu_qiziq/3283/

Бир неча йиллардан буён пойтахт корхоналаридан бирида фаолият юритаман. Иш тақозоси билан ҳар куни автотранспорт воситасидан фойдаланаман. Ҳаттоки шундай кунлар бўладики ишхонага тугмам юлинган, шарфим қийшаган ҳолда ҳам келишимга тўғри келади. Лекин бугунги кунгача мана шундай ҳолатлар ҳақида мақола ёзишни ўйлаб ҳам кўрмагандим. Аммо бугунги ҳолат мени мақола ёзишимга туртки бўлди.
Бугун эрталабданоқ ишим юришмади. Уйдан марказга бориш учун чиққанимда автомобиль, яъни такси келиши қийин бўлди. Мен яшайдиган ҳудудда автобус ёки йўналишли таксини кутиш – бу тушлик вақтида ишга бориш дегани. Чунки ёки автобус тўла бўлади ёки узоқ кутишга тўғри келади.
Хуллас бир амаллаб пойтахтга кетадиган йўналишли таксилар тўхтайдиган жойга «питакка» келдим. Пойтахтга қатнаб ишлайдиганлар худди ёмғирдан кейин потирлаб чиқадиган қўзиқоринларга ўхшаб «тизилишиб» турарди. Бугун ҳам ишга кечикишим аниқ эканлигига шубҳам қолмасдан қайси томонга югурсам экан деб турсам, нақ «БУРНИМНИ ТАГИГА» Дамас автомобили Тошкент метро деб тўхтади. Бир амаллаб чиқиб олдим ва соатимга қараб эркин нафас олдим.
Ҳайдовчининг бир маромда автомобиль бошқаришини кўриб ҳайрон қолдим. Аслида ҳар куни қатнайдиган маршрутка ёки автомобиль мендан ҳам шошган ҳолда ҳар хил маневрларни қилиб, айниқса Дамас автомобили машиналар орасидаги «кичкинагина туйнук» бўлса ҳам сиқилиб кирарди. Бу ҳайдовчи эса жуда хотиржамлик билан бир хил текис ва бир хил тезликда машина бошқариб келарди. Ҳайдовчи ёнидаги олд ўриндиқда ўтирганлигим сабаб 20 километрлар юрганимиздан кейин мен ўтирган ўриндиқ исиб кетди. Ҳайрон бўлиб ҳайдовчига «амаки печкасини ёқдингизми ёки автомобилингиз ўриндиғига иситиш тизими ўрнатилганми?» десам, йўғ-а, қизим деб автомобилни тўхтатиб, ўриндиқни кўтардилар ва оббо, автомобиль «температураси» кўтарилиб кетибди-ку дедилар. Мен автомобилда ҳам «температура» кўтарилишини биринчи марта эшитдим. Ҳаттоки ишга кеч қолишим ҳам эс­дан чиқиб амакига мурожаат қилдим. Амак­и тушунмадим, автомобилни ҳам температураси кўтариладими. Қизиқ, инсонни «температураси» кўтарилади, наҳотки автомобилда ҳам «температура» кўтарилса. Жудаям қизиқувчан бўлганлигим сабаб буни аниқлаштиришга қарор қилдим.
Хуллас, автомобиль ҳарорати кўтарилганлиги сабаб ишга нақ 35 дақиқа кечикиб келдим. Раҳбарга бирон баҳона топишни ўйламасдан (кечга қолганлигим сабабли) фақат хаё­лимда «автомобиль температураси» кўтарилганлиги айланарди.
Ҳайдовчилар орасида «автомо­биль температураси» ибораси билан машҳур «ташҳис» аслида двига­телнинг иш ҳарорати, яъни маълум бир чегараларга риоя қилиш керак бўлган стандарт қиймат.

Двигателнинг иш ҳароратини би­лиш муҳим
Барча двигателлар ҳаддан таш­­қари қизиб кетишга мойил. Чунки улар юқори ҳароратда ишлайди. Дви­­­га­­телдаги металл бўлак­лар эса ҳа­­­ро­­ратга ўта сезгирдир. Ме­тал қизиганда кенгайиб, двига­тел­­даги ишлаш учун аниқ ўлчамлар талаб қиладиган қисм­ларнинг дефор­мациясига олиб келиши мумкин. На­тижада двигатель ишламай қо­ла­­ди. Бунинг олдини олиш учун со­ву­тиш тизими яратилган. У двига­телда опти­мал ҳарорат яратиб, дефор­мациядан сақлайди.

Инжекторли, карбюраторли ва дизель двигателлар учун оптимал иш ҳарорати
Карбюраторли ва инжекторли дви­гателларнинг оптимал иш ҳаро­рати тахминан 90 даража, дизел двигатель учун эса 80 дан 90 даражагача ўзга­риши мумкин.
Двигателни ишга туширгандан сўнг бошқарув панелида двигателнинг со­вутиш суюқлиги ҳароратини ўлчов­чи датчикни назорат қилиш муҳим. Ҳайдовчи моторни ишлатиш пайтида датчик қатъий белгиланган даражани кўрсатиши ва оғишлар бўлмаслигига эътиборли бўлиши зарур. Ҳар қандай оғиш тизимдаги носозликдан дарак беради (асосан совутиш тизимида).

Двигателнинг ҳаддан ташқари қизиши ёки совуб кетиши оқибат­лари
• Ҳаддан ташқари қизиб кетиши
Моторнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши совутиш суюқлигининг қай­на­ши ва буғланишига олиб келади. Суюқлик тизимдан бутунлай чиқиб кетиши биланоқ, совутиш тўхтайди ва двигателдаги ҳарорат янада тез кўтарилади. Бу эса юқорида таъкид­лаганимиздек, турли деформациялар­га сабаб бўлиб, моторни ишдан чиқа­ради.
Ҳозирги вақтда бензинли двига­телда ҳаракатланувчи барча автомо­биллар хавфли бўлган 130 даражага эга. Бунда максимал ҳарорат совутиш суюқлигининг хусусиятлари билан чек­ланади. Агар сувнинг қайнаш нуқ­таси 100 даража бўлса, у ҳолда анти­фризнинг қайнаш ҳарорати 108 дан 138 даражагача ўзгариши мумкин. Шунинг учун баъзи автомобилларнинг двигатели 120 даражада ишлаши ҳам мумкин.
• Ҳаддан ташқари совуқ ҳарорат
Қанчалик ғалати туюлмасин, лекин двигателда ҳаддан ташқари совуб кетиш холати ҳам учрайди. Бу асосан доимий совуқ иқлим шароитида ҳа­ра­­катланувчи автомобиллар мото­рида кузатилади. Автомобиль ҳара­кати пайтида совуқ ҳаво оқими шид­дат билан радиатор ва сову­тиш суюқ­лиги­га кириб келади ва улар орқа­ли мотор­ни музлатади. Оқибат­да носозликлар вужудга келиб, авто­мобиль ҳаракатдан тўхтаб қолиши мумкин.
Двигателнинг паст ҳарорати қуйи­даги муаммоларга олиб келади: кар­­бюраторли двигателларда қув­ват­­ла­ниш тизимининг музлаши – муам­мони ҳаво фильтрига махсус гофра ўрнатиш орқали ҳал қилиш мумкин; совутиш суюқлигининг музлаши – муаммони радиатор панжарасини қа­­лин мато билан тўсиш орқали бар­тараф этиш мумкин; салон иситиш тизимининг ишдан чиқишида эса сизнинг му­та­хассисга мурожаат қилишингизга тўғри келади.
Кўриб турибмизки, двигателнинг иш ҳарорати турли тизимларда юзага келадиган кўплаб жараёнлар учун жавобгардир. Иложи борича ушбу параметрга кўпроқ эътибор қаратинг ва автомобилингизни ўз вақтида тех­ник кўрикдан ўтказинг.

Ўзингизни ва узоғингизни яқин қилувчи атомобилингизни асранг!

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan