Янги автомобиль харид қилаяпсизми?

Avto Olam > Blog > Бу қизиқ! > Янги автомобиль харид қилаяпсизми?

Янги автомобиль харид қилаяпсизми?

https://avtoolam.uz/kun_mavzusi/3197/

Янги автомобиль учун расмий дилерлик тармоғи орқали шартнома имзоладингиз, саноқли кунлардан кейин интизорлик билан кутилган қўнғироқ бўлди ва салондан машинангизни бугуноқ олиб кетишингиз мумкинлиги айтилди. Олиб кетишга, олиб кетасиз, ундан кейинчи?
Автомобилингизни олиб кетиш учун автосалонга кел­­га­нингизда қоғозбозлик ишлари давомида Сиздан касса­га 22 300 сўм тўлаб келишингиз сўралади. Бу «маъ­лумот­нома» («счет-справка»)ни расмийлаштириш учун йиғим (ЭКИХнинг 10 фоизи) – дилерлик кассаларига тўла­нади.

АВТОМОБИЛНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИБ, ДАВЛАТ РАҚАМИ ОЛАМИЗ

Юридик ва жисмоний шахслар то­монидан транспорт воситалари со­тиб ёки қабул қилиб олинганда, ҳужжатларга ўзгартиришлар кири­тиш лозим бўлганда, транспорт воси­тасининг техник ҳолатидан қатъи назар, 10 кун мобайнида жойлардаги ДЙҲХХ органларига мурожаат этилиши шарт. (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарори)
Демак, 10 кун давомида автомо­билни рўйхатдан ўтказиб, давлат рақами олишимиз шарт. Акс ҳолда ЭКИХнинг ярим баравари миқдорида жарима тўлашимизга тўғри келади.

Автомобилни рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлган ДЙҲХХ бўлимлари

ДЙҲХХ бўлимлариМанзилиХизмат кўрсатиш туманлари
Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимиМиробод тумани, Файзобод кўчаси, 43Яшнобод, Бектемир, Шайхонтоҳур
1- туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимиСирғали тумани, “Сергели” автомобиль бозори ҳудудида  Сирғали, Яккасарой
2-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимиЮнусобод тумани, Обид Зокиров кўчаси, 2  Юнусобод, Олмазор
3- туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимиЧилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118  Учтепа, Чилонзор
4-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимиМиробод тумани, Водил кўчаси (собиқ 8 март), 54  Мирзо Улуғбек, Миробод

Рўйхатдан ўтказишда қўйидаги тўловлар амалга оширилади:

  1. Автотранспорт воситаларини рўй­хатдан ўтказиш учун тўлов – 22 300 сўм (ЭКИХнинг 10 фоизи);
  2. Рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси (тех. паспорт) учун йиғим – 156 100 сўм (ЭКИХнинг 70 фоизи);
  3. Давлат рақамларини бериш учун йиғим – 334 500 сўм (ЭКИХнинг 150 фои­зи). Харидоргир чиройли давлат ра­қами белгиларини оширилган тў­лов ставкалари бўйича avtoraqam.uzex.uz сайти орқали ўтказиладиган аукционда сотиб олиши мумкин.
    (Нархлар 2019 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра кўрсатилган)

Эслатма: 1 октябрдан бошлаб расмий дилерлик тармоғи орқали сотиб олинган янги автотранспорт воситалари учун йўл жамғармаси йиғими ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.
Эксплуатациядаги автомобиллар учун йўл жамғармаси тўлов ставкаси ҳар бир от кучи учун автомобиль ёшига кўра, ЭКИХнинг 6-11 фоизини ташкил этади.

Кредитга берилган транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳ­номасига ҳамда унинг ҳисоб кар­точкасига «Кредитга олинган» бел­гиси қўйилади ва кредитга бер­ган ташкилотнинг розилигисиз у ДЙҲХХ ҳисобидан чиқарилмайди. (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарори)

МАЖБУРИЙ АВТОСУҒУРТА (ОСАГО) ҲАҚИДА УНУТМАНГ

Транспорт воситасини унга эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай транспорт эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шартлиги юқоридаги қонунда белгилаб қўйилган.
Суғурта мукофот пули, яъни тўлов суммаси енгил автомобилларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун 56 000 сўм ва бошқа барча вилоятлар учун 40 000 сўмни ташкил этади.
Мажбурий автосуғуртани исталган суғурта компанияси орқали амалга оширишингиз мумкин.
(Журналимизнинг июль сонида мажбурий ва ихтиёрий автосуғурта ҳақида батафсил маълумот берган эдик).

АВТОМОБИЛГА ИШОНЧНОМА БЕРИШ УЧУН ЙИҒИМ СТАВКАЛАРИ

Автомобиллардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқини бе­рувчи ишончномаларни серти­фи­кат­лаш учун қуйидаги йиғим ставка­лари татбиқ этилган:

  1. Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хо­тин), болалар, ака-укалар, опа-син­гил­лар) ўртасида транспорт воси­та­сидан фойдаланиш ва бош­қариш тўғ­рисидаги ишончномани нота­риал тасдиқлаш талаби 2019 йил 1 октябр­дан бекор қилинди;
  2. Бошқа шахсларга – ЭКИХнинг 3 баробари миқдорида:
    – Автомобилга бошқариш ҳуқуқи­сиз эгалик қилиш учун ишончнома (масалан, сотиш, лекин ҳайдаш ҳуқуқи­сиз) ЭКИХнинг 50 фоизини ташкил қи­лади.

ДИЛФУЗА ГАПИРОВА

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan