Автомобилнинг кўр ҳудудлари. Улар қанчалик хавфли?

Avto Olam > Blog > Кун мавзуси > Автомобилнинг кўр ҳудудлари. Улар қанчалик хавфли?

Автомобилнинг кўр ҳудудлари. Улар қанчалик хавфли?

https://avtoolam.uz/kun_mavzusi/3276/

14 ёшли америкалик мактаб ўқувчи­си Алайна Гасслер автомобиль ҳайдовчи­ларига олд кенгайтириш имконини бе­рувчи, яъни «кўр ҳудуд»дан халос этувчи ихтирога қўл урди. У машинанинг ташқи қисмига веб-камера ўрнатиб, кўчадаги тасвирни салонга намойиш қилиш учун кичик проектордан фойдаланган.
Ўз ихтироси намойишида, қиз, нур акс эттирувчи мато туфайли, салондаги тас­вир фақат ҳайдовчига кўринади ва бу йў­ловчиларга ноқулайлик туғдир­майди.
Ушбу прототипни Гасслер Эйвон Гроув мактабининг илмий ва технология ярмар­каси учун яратди ва отаси билан унинг Jeep Grand Cherokee авто­мобилида синовдан ўтказди.
Бироқ мутахассисларнинг фикрига кўра, технология мукаммал эмас ва ҳозирча омма­вий қўлланишга яроқсиз. Чунки про­ектор ва камера ҳатто паст тезликда ҳам тебранади ва кўчадаги тасвирни бироз каттароқ кўрсатади.
Шунга қарамай, октябрь ойининг охи­рида ихтирочи қиз Broadcom MASTERS илмий-техник танловининг бош соврини ва 25 минг АҚШ доллари миқдорида муко­фотга эга бўлди.

Ҳақиқатдан ҳам автомобилда­ги «кўр ҳудудлар» ҳайдовчиларга жид­дий муаммо туғдиради. Баъзи авто­мо­биль ишлаб чиқарувчилар «кўр ҳу­­дудлар»дан халос бўлиш ҳа­ра­кати­ни бошлашган. Масалан, Land Rover ҳайдовчиларга экранлардан фой­даланган ҳолда автомобилдаги бар­ча тиргаклар оралиғини кўздан кечи­риш имконини берувчи тизимни тадқиқ қилди.
Бироқ ҳозирга қадар ушбу муаммо оммавий тарзда ўз ечимини топмади.

Автомобиль ойналарининг «кўр ҳудудлари» – бу машина атро­фи­­да­ги бўшлиқ бўлиб, у ҳайдовчи ўрин­диғидан кўринмайди. Бундай ҳудуд­лар автомобилнинг орқасида, ёнида ва ҳатто олдида ҳам мавжуд. Баъзи ҳолларда ён тарафдан ҳаракат­ла­на­ётган машинани орқа кўриниш ойна­сидан ҳам, ён ойналардан ҳам кўриш­нинг имкони бўлмайди.
Хўш, бундай «кўр ҳудудлар» сабаб­ли рўй бериши мумкин бўлган авто­фалокатлардан қандай сақланиш мум­кин?

«Кўр ҳудудлар»ни аниқлаш
Автомобилингизнинг «кўр ҳудуд­лари»ни топиш мушкул иш эмас.
Автомобилга ўтиринг. Бирор ки­ши­дан оҳиста қадамлар билан авто­мобиль атрофида айланишни илтимос қилинг. Қайсидир ҳудудларда сиз уни кўздан йўқотасиз. Шу тариқа тир­бандликда, сизнинг қаторингиз тўх­таб, ён қаторлар ҳаракатланаётган пайтда ҳам автомобилингизнинг «кўр ҳудудлари»ни аниқлаб олишингиз мумкин. Орқа кўриниш ойнасига қа­ранг ва қайсидир автомобилни кўздан йўқотганингизни сезасиз.

«Кўр ҳудудлар»дан қандай қутилиш мумкин?
Орқа кўриниш ойнасида кўринган тасвиргагина ишониб ҳаракатланиб бўлмаслигини ҳаммамиз биламиз. Шу сабабли баъзи ҳайдовчилар од­дий кўзгуларни шарсимон шаклда­гисига ўзгартирадилар, бу эса кўриш масофасини кенгайтириб «кўр ҳу­дудлар»ни торайтиради. Аммо бундай кўзгу объектгача бўлган ҳақиқий ма­софани бузиши мумкин.
Орқага ҳаракатланишда парктроник «кўр ҳудудлар» муаммосидан қисман халос қилиши мумкин. Аммо у ҳам кичик объектни, масалан, арматурани илғамай қолиш эҳтимоли бор.
Инструкторларнинг фикрига кўра, орқага ҳаракатланишда бундай ҳу­дуд­­лардан халос бўлишнинг энг са­марали усули автомобилга орқа кў­риниш камерасини ўрнатиш. Лекин орқа камера ён тарафлардаги «ўлик ҳудулар»да иложсиз.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг асо­сий сабабчиси
Ушбу «кўр ҳудудлар» аксарият йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаб­­чи­­сидир. Тажрибали ҳай­довчи­лар бун­­дай ҳудудларнинг мавжуд­лигини яхши билган ҳолда эҳтиёт­кор бўл­са­лар, ёш, тажрибасиз ҳайдов­чиларда тўсатдан «кўр ҳудуд»дан чиқиб келган автомобилни кўриб, саросимага тушиб ундан қочиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш ҳолатлари кўп учраб туради.

«Кўр ҳудудлар»дан бутунлай қутилиш имконсиз, лекин…
«Кўр ҳудудлар»дан бутунлай қути­лиш ҳозирча имконсиз, лекин сиз автомобилдаги кўзгуларни тўғри соз­лаган ҳолда хавфини камайтира ола­сиз.
Автомобиль кўзгуларини уфқ чи­зиғи марказига кўра созланг (худди расмдагидек). Бунда ён томон кўзгу­ларида автомобилнинг ён томонини ва йўл бир хил ўлчамда акс этсин.
Қувиб ўтиш ёки йўналишни ўзгар­тиришдан олдин орқа кўриниш кўз­гусига қараш билан бирга бошингизни елкангиз даражасида буриб, «ўлик ҳудуд» бўшлигини текширишни унут­манг.

Демак, «кўр ҳудудлар»ни барта­раф этувчи оламшумул ғояларнинг амалдаги ижросини кутиб қоламиз.
Йўлингиз бехатар бўлсин!

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan