Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг қўшилиши автомобиль нархида қандай ўзгаришларни белгилайди?

Avto Olam > Blog > Кун мавзуси > Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг қўшилиши автомобиль нархида қандай ўзгаришларни белгилайди?

Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг қўшилиши автомобиль нархида қандай ўзгаришларни белгилайди?

https://avtoolam.uz/kun_mavzusi/3801/

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 3июнь куни «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ушбу қарор билан шу йилнинг 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилиниши белгиланди.
Шу билан бир қаторда 1ав­густдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари рўйхати тасдиқланган. Бу ҳақида сал кейинроқ тўхталиб ўтамиз…
Транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахс­лар утилизация йиғими тў­ловчилари саналади.
Импорт машинага акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг пайдо бўлиши нарх-навога қандай таъсир этади деган табиий савол туғилади. Қолаверса, автомобиль бозорида қандай ўзгаришлар кутилаётгани кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Ўзбекистонда импорт қилинувчи машиналар бир нечта турларга ажратилган. Енгил ва енгил тижорий турдаги автомобиллар — бу тоифага асосан Россия, Қозоғистон, Белорус ва Украинада ишлаб чиқарилган машиналар киради. Уларни импорт қилишда давлат бож тўлови нолга, акциз солиғи эса 2 фоизга тенг. Импортдаги акциз солиғининг бекор қилиниши уларга катта таъсир қилмайди. Бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган машиналарнинг импорти учун 30 фоиз давлат божи ўрнатилган. Бундан ташқари, мотор кучининг ҳар бир см/куб учун ҳақ тўланади. Бунга акциз солиғи ҳам ҳисобланган: у ҳам двигатель ҳажмига қараб тўланади. Импорт машиналар тўловининг 60 фоизини давлат божи ташкил этади, акциз солиғи эса 30–40 фоизга тенглашади. Бундан ташқари, алоҳида шаклда ҚҚС тўланади. Шунда, Россия, Қозоғистон ва Украинада ишлаб чиқарилган машина бўлмаса, акциз солиғи бекор қилингани туфайли нархдан 30 фоизга камайиши мумкин.
Россия, Украина, Қозоғис­тон ва МДҲдаги бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган автомобилнинг ишлаб чиқарилганлиги СТ-1 сертификати билан тасдиқланмаса, улардан бож тўлови ундирилади. 
Маълумотларга кўра, қўшимча имтиёзларсиз Ўзбекис­тонга импорт қилинаётган машиналар орасида Россия, Украина ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган машиналар етакчилик қилади. Уларнинг импортдаги улуши қарийб 88 фоизга тенг. Шу сабаб айни пайтгача импорт қилинган машиналар нархида кескин тушиш кузатилмайди. 
Қолаверса, 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари рўйхати ҳам тасдиқланди.

Четдан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши импорт автомобиль нархини камида 2400 долларга ва ундан ҳам кўпроққа арзонлаштириши мумкин.
Бож божхона қийматидан фоизларда ёки двигатель ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун АҚШ долларида ҳисобланади. Агар автомобиль эркин савдо ҳудуди тўғрисида шартнома имзоланган мамлакатда (Россия, Украина, Қозоғистон ва МДҲдаги бошқа мамлакатлар) ишлаб чиқарилган ва автомобилнинг ишлаб чиқарилганлиги СТ-1 сертификати билан тасдиқланган бўлса, бож тўлови олинмайди.
Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган енгил автомобиллар учун акциз солиғи ставкалари. Россия, Қозоғис­тон ёки Украинада ишлаб чиқарилган ва олиб кирилган автомобиллар учун автомобиль қийматининг 2 фоизи миқдорида имтиёзли акциз солиғи солинади. 
Президент қарори билан акциз солиғи бекор қилинмоқда. Аммо бож тўловлари ўзгаришсиз қолади. Бироқ шунинг ўзи ҳам божхона қийматини камида 2400 долларга, балки ундан ҳам кўпроққа арзонлаштириши турган гап. Яъни эндиликда Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқарилган янги ва фойдаланилган автомобилларни олиб кириш арзонроққа тушади.
Эътиборга олинадиган жи­ҳати шуки, 8703 ТИФ ТН коди билан белгиланган транспорт воситалари тоифаси­га асосан йўловчи ташишга мўлжалланган енгил автомобиллар ва бошқа моторли транспорт воситалари (8702 товар позициясидаги моторли транспорт воситаларидан ташқари), жумладан, Президентнинг қарорига иловада кўрсатилган айрим транспорт воситаларидан ташқари, юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган фургон-автомобиллар ҳамда пойга автомобиллари киради.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan