«Кўзингизга қараб юринг! «Поворотник» ишламаяптими?!»

Avto Olam > Blog > Кун мавзуси > «Кўзингизга қараб юринг! «Поворотник» ишламаяптими?!»

«Кўзингизга қараб юринг! «Поворотник» ишламаяптими?!»

https://avtoolam.uz/kun_mavzusi/3811/

Аксарият йўл транспорт ҳо­дисалари ва хавфли вазиятлар, йўл ҳаракати қат­наш­­чилари, яъни ҳай­дов­­­чи­лар бир-бирининг ҳа­­­ра­­­­­кат­­ла­ниш­даги йўналиш мўл­­жа­ли­ни билолмаслик, қарама-қарши ёки бир йўналиш­даги транспорт воси­та­лари ҳайдовчиларининг бун­­дан кейинги тутмоқчи бўл­ган ҳатти-ҳаракатини тушуна олмас­ликлари сабабли вужудга келади. Огоҳ­ланти­риш ишо­раси орқали ҳайдовчи транспорт воси­тасининг йўналишини ўзгар­тириши ҳақида йўл ҳарака­тининг бошқа қатнашчиларига хабар қилиб манёвр бошлашдан аввал уларга ва­зиятни тўғри баҳолашга имкон беради.
Қуйидагилар огоҳлантирувчи ишоралар ҳисобланади:
› бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ ёки қўл билан бериладиган ишоралар;
› товушли ишоралар;
› фара чироқларининг ёқиб ўчирилиши;
› кундуз куни яқинни ёритувчи чироқларнинг ёқилиши;
› тўхташ, орқага юриш чи- роқлари.
Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашдан, қайта тизилишдан, бурилишдан, қайрилиб олишдан ва тўхташдан олдин тегишли йўналишни кўрсатувчи ёруғлик ишораларини ёқиши, улар бўлмаганда ёки ишламаганда қўл билан ишоралар бериши шарт. Огоҳлантириш ишорасини кўрган йўл ҳаракатининг бош­қа қатнашчилари тегиш­ли хавфсизлик чораларини кўргунча бир оз фурсат ўтади. Шунинг учун огоҳлантирувчи ишораси манёвр бажаришдан олдинроқ берилади.
Қўл билан огоҳлантирувчи ишоралар бериш.
Чапга бурилиш ёки қайрилиб олишни билдирувчи ишорага чап қўлни ёнга узатиш ёки ўнг қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.
Ўнгга бурилишни билдирувчи ишорага ўнг қўлни ёнга узатиш ёки чап қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, юқорига кўтариш мос келади.
Тўхташ ишораси чап ёки ўнг қўлни юқорига кўтариб берилади.
Бурилиш кўрсатгичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёврни бажаришдан олдинроқ берилиши ва уни тугаллагач, дарҳол тўхтатилиши керак (қўл билан берилаётган ишорани, манёврни икки қўл билан амалга ошириш учун, бевосита бажаришдан олдин тугаллаш мумкин).
Ишоралар бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларини чал­ғитмаслиги керак.
Огоҳтантирувчи ишора бериш ҳайдовчига олдин ўтиш ҳуқуқини бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод этмайди.
Ҳайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириш ҳақидаги огоҳлантирувчи ишорани беришдан олдин орқадан келаётган, уни қувиб ўтишни бошлаган ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
› аҳоли пунктларидан таш­қарида бошқа ҳайдовчи­лар­ни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун.
Бу ҳолатда товуш ишораси қувиб ўтилаётган транспорт востасининг ҳайдовчисининг эътиборини жалб этиш учун берилади. Аҳоли пунктларида берилган товуш ишораси йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларини, ҳаракатланиш билан боғлиқ бўлмаган истиқомат қилувчи ва дам олувчиларни безовта қилиши, баъзан асабларига ҳам тегиши мумкин. Шунинг учун МЖТК-127-1га биноан сабабсиз товуш ишорасини бериш маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўла олади;
› зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.
Қувиб ўтиш ҳақида товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга чироқларни ёқиб-ўчириб, огоҳлантириш ишорасини ҳам бериш мумкин. Қувиб ўтиш қайта тизилиш билан боғлиқ бўлиб, уни хавфсиз бажариш ҳайдовчидан огоҳлантирувчи ишоралардан ўз вақтида унумли фойдаланишини талаб қилади. Жумладан, қувиб ўтилаётган автомобиль ҳайдовчисининг эътиборини жалб этиш учун огоҳлантириш ишорасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай вазиятларда огоҳлантириш ишора­си сифатида, аҳоли пунктларида, фара чироқларини ёқиб- ўчириш (қарама-қарши йўналишдаги транспорт восита­лари ҳайдовчиларининг кўз­ларини қамаштирмаса), аҳо­ли пунктларидан ташқари­да товуш сигналидан фойдаланиш мумкин.
Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария ишоралари ҳисобланади. Ёқилган авария ишораси, транспорт воситасини йўл ҳаракатининг бошқа қатнаш­чиларига хавф туғдириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Ўзбекистон Респуб­ликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддасида:
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (ушбу Кодекснинг 1283-моддасида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 1285, 1286 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мус­тасно), одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши,
– базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш,
– базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш,
– базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш,
– базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқ­дорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Яна бир қизиқ маълумот:
Яқинда Toyota ён томони билан ҳаракатлана оладиган автомобиллар учун «ён чироқлар» ўйлаб топди.
АҚШ Патентлар ва товар белгилари бюроси (USPTO)да Toyota томонидан тақдим этилган ноодатий автомобиль чизгилари пайдо бўлди. Ҳужжатдаги чизмаларга кўра, гап ён томони билан ҳаракатланадиган, бурчак остида ва жойида бурила оладиган автомобиль ҳақида кетмоқда.
Чизмаларда машинанинг имкониятлари кўрсатиб ўтилган: ғилдирак 90 даражага бурила олади. Компания бу каби автомобиль ноодатий манёврни амалга ошираётгани тўғрисида атрофдагиларни огоҳлантирувчи но­стандарт «ён чироқлар» ҳам ўйлаб топган. Орқа тарафдан ҳар бир томонга бурилиш йўналишини кўрсатувчи тўрттадан чироқ ўрнатилган: ҳайдовчи ўнг ён томонга бурилмоқчи бўлса, чироқларнинг энг чап тарафдагиси ўнг томонга қараб ёна бош­лайди. Бундан ташқари, автомобиль қайси томонга ҳа­ракатланса, ўша томон ғилдирагини ёритиш таклиф этилмоқда.
Toyota ноодатий автомобилни патентлагани, бу компания уни ишлаб чиқаришга киришганини билдирмайди. Бу каби машина ҳали серия­ли ишлаб чиқарилмаслиги ҳам мумкин.
Бу қизиқ:
Автомобилнинг орқа чироқлари билан…
Хавф-хатарни билдирувчи сигнал ёрдамида бошқа автомобиль эгасига миннатдорлик билдириш мумкин. Шунингдек, тормоз чамбарагини тез-тез босиш билан орқадаги хайдовчига «Ҳой, оралиқ масофани сақла!» ёки вазиятга қараб, «Узр», «Узоқни ёритувчи чироқни ўчиринг» деб мурожаат қилишингиз мумкин.
Юк машиналари ҳайдовчилари орқадан келаётган енгил автомобиль ҳайдовчиларини ўзини қувиб ўтиш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш учун бурилиш чироқларидан фойдаланадилар. Агар вазият қувиб ўтишга имкон берса, чап томон сигнали ёқилади, агар бунинг имкони бўлмаса у ҳолда ўнг томон чироғи ёниб ўчади. Бироқ афсуски, аксарият юк машиналари ҳайдовчилари бу тақлид бош­қалар­га «ёрдам» беришни хаёлларига ҳам келтиришмайди.
Орқа чироқлар машиналар карвонини бошқаришга ҳам ёрдам бериши мумкин. Лекин бунинг учун карвоннинг барча иштирокчилари билан олдиндан келишиб олиш лозим. Мисол учун, олдиндаги автомобилни қувиб ўтишдан аввал энг олди қатордаги машина узоқни ёритувчи орқа чироқлари билан икки марта қисқа сигнал беради. Агар орқадаги автомобиллар бунга хавф-хатарни билдирувчи сигнал билан жавоб қайтарса, қувиб ўтишга ҳамма шай деган маънони англатади.

Posted By

Admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan