





Биз билан кутубхона яратинг!

Web-сайтларни биз билан яратинг!
БИЗ ҲАҚИМИЗДА
«АvtoOlam» Ўзбекистонда автомобилсозликка бағишланган илк журнал ва «Ўзавтосаноат» АЖнинг ягона босма оммавий ахборот воситасидир.
Журнал юртимизда илк автомобиль заводи очилгандан сўнг таъсис этилган.
У ўзининг бой тарихи, автомобилсозликдаги янгиликлар ва мураккаб техник мавзуларни ёритишдаги креатив ёндашуви, нашрнинг юқори босма сифати билан ажралиб туради.
ЖУРНАЛДАГИ СЎНГИ МАҚОЛАЛАР
«Uz Hanwoo»: «Мақсад – маҳсулотлар тан нархини тушириш»
Dushanba Oktyabr 19th, 2020

Ўзбекистон автомобиль саноати мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши барчамизга маълум. Зеро, биринчидан соҳада 30 мингга яқин юртдошларимиз меҳнат қилиб ўз оиласини боқмоқда, иккинчидан эса автомобиль саноати мамлакатимиздаги бошқа соҳалар, жумладан, енгил саноат, кимё саноати каби ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориладиган бир қанча тизимдаги корхоналарнинг ҳам тўлиқ фаолият юритишига туртки бўлмоқда.
Ravon Қозоғистонда етакчиликни қўлдан бермаяпти
Dushanba Oktyabr 19th, 2020

Қозоғистон автомобиль бозори яна ижобий динамикани кўрсатмоқда – июнда сотувлар ўсиши 2019 йилнинг шу давридагига қиёслаганда 36,7 фоизни ташкил қилди. Бозорда етакчиликни Ravon қўлдан бермай келаётир – бренд 2020 йилнинг иккинчи чорагида янги автомобиллар савдоси рейтингининг биринчи поғонасини эгаллади.
«Uzauto Motors Powertrain» заводида миллионинчи двигатель ишлаб чиқарилди
Dushanba Oktyabr 19th, 2020

24 июлда «UzAuto Motors Powertrain» заводида юбилей маҳсулот – 1 000 000 – двигатель ишлаб чиқарилди. Корхона 1,2 л ва 1,5л сиғимли иккинчи авлод B-DOHC автомобиль двигателларини ишлаб чиқаради, бунда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 225 000 донага тенг.
Турин университети талабалари Ўзбекистонда биринчи ассистент-роботни яратди
Dushanba Oktyabr 19th, 2020

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Инновацион ривожлантириш вазирлиги қошидаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази кўмаги билан Ўзбекистонда биринчи NovAssistant универсал робот ишлаб чиқарилди.
«Ўзавтосаноат» АЖнинг коронавирус пандемиясига қарши курашдаги ўрни
Dushanba Oktyabr 19th, 2020

Айни пайтда дунёда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси иқтисоди ривожланган давлатларни ҳам танг аҳволга солиб қўймоқда. Мамлакатимизда ҳам мана беш ойдирки, эълон қилинган карантин юртдошларимизни синовдан ўтказмоқда.
Германияда қоидабузарларни қай тариқа енгишди?
Juma Oktyabr 9th, 2020

Германияда ҳайдовчилар Идиотен (idioten-тентак)-тестга юборилишдан жуда қўрқишади. Тасаввур қилинг, Германия фуқаросисиз. Уйингизда хотиржам ҳордиқ чиқараётган бир пайтингизда автомобилингиз фотосурати илова қилинган билдиришнома келди.
«Газ»да юрган автомашиналар бир марта «заправка»да қанча масофа босади?
Payshanba Avgust 13th, 2020

Ҳукуматимиз томонидан аҳолининг ёқилғи ва мойлаш материалларига бўлган талабини қондириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, автотранспорт воситаларини муқобил ёқилғи турида, яъни суюлтирилган ва сиқилган табиий газда ишлашга ўтказиш борасида ҳам ибратли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Trade-In дастурнинг қулайликлари ва ноқулайликлари
Dushanba Avgust 10th, 2020

2019 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда йўлга қўйилган трейд-ин дастури ҳақида шу кунга қадар кўплаб маълумотлар тақдим этилди. Дастурнинг қулайлиги, ортиқча қоғозбозликлардан халос этиши, вақтни тежаши, эски автомобилда ташриф буюриб, янгисида қайтиш имконияти борасида қанча таъкидланмасин, ҳамон ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар, ишончсизликлар ва турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.
Trade-In сифатли ва кафолатланган хизматлар маркази
Juma Avgust 7th, 2020

Шермуҳаммедов Элдор Бахтиёр ўғли 2020 йилнинг январь ойидан Trade-in марказининг савдо бўйича менежери вазифасида иш бошлади. Марказдаги фаолиятига эндигина 7 ой бўлганига қарамай, тизимда қатор янгиликлар ва қулайликлар яратиш йўлида бор куч ғайрати ва шижоатини аямаяпти.
Мақсад – мижозлар ишончини оқлаш
Payshanba Avgust 6th, 2020

Юртдошларимизнинг янги автомобиль харид қилиш учун маълум миқдордаги маблағни тўплаб, тўловларни амалга оширгандан сўнг «автомобиль калитини қачон қўлимизга бераркан», – дея кун санаб, ойларни-ойга улаб юрган пайтлар ҳам ўтмишга айланиб улгурди.
«Volkswagen Caddy» автомобиллари юртимизда ишлаб чиқарилади
Chorshanba Avgust 5th, 2020

Юртимизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз ўрнида тадбиркорлик қилиш истагидаги юртдошларимизнинг узоғини яқин қилувчи ҳаммабоп, енгил тижорат автомобилларига бўлган эҳтиёжни ошириши турган гап.
«UzAuto Motors» АЖ: 24 йиллик меҳнат эътирофи
Chorshanba Avgust 5th, 2020

Бугун Ўзбекистон автомобиль саноати ҳақида гап кетганда енгил автомобиллардан тортиб, оғир юк кўтарувчи техникаларгача, махсус ихтисослаштирилган автомобиллардан то автобусларгача барчаси бирдек кўз ўнгимизда гавдаланади. Юртимизда ишлаб чиқарилаётган бу каби транспорт воситаларининг барчаси ўз Ватанига меҳр қўйган ҳар қандай инсоннинг қалбида фахр ва ифтихор туйғусини уйғотади.
Ниқобдаги қаҳрамонлар
Seshanba Avgust 4th, 2020

Юртимиздаги коронавирус пандемияси даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбийлар ва шифокорларимиз «кўринмас душман» билан кураш ўчоғининг айнан марказида қолмоқдалар. Улар нафақат бугуннинг қаҳрамонлари, балки вақт, макон танламас фидоийлардир.
41
ходимлар
Ҳозирга қадар бизнинг ташкилотда 41 нафар ходимлар иш фаолиятини олиб бормоқда
20
Ускуналар
Босмахонамизда 20 дан зиёд турли ускуналар мавжуд
123
Маҳсулотлар
Йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари
89870
чоп этилган
Йил давомида чоп этилган маҳсулотлар адади
Биз билан боғланиш
МАНЗИЛ:
Тошкент ш., Уста Ширин к., 121 "Б"EMAIL МАНЗИЛ:
avtoolam@mail.ruТЕЛЕФОН РАҚАМ:
+99871 248-27-00





