Каталог

Каталог

Mаълум бир компания маҳсулотлари ва хизматлари рўйхатига эга каталог — бу мижозларни жалб этишнинг кучли воситаси эканлигини кўпчилик билмаса керак. Айнан каталог ёрдамида мижоз компания ва тақдим этилаётган маҳсулотлар, ўзига зарур бўлган барча маълумотлар – маҳсулотлар нархи, уларнинг батафсил тавсифи, компания фаолияти ҳақида билиш имкониятига эга бўлади.

Авто Олам босмахонаси рақамли ёки офсет усулида деярли ҳар қандай ўлчамдаги каталогларни чоп этади. Чоп этилгандан сўнг каталог саҳифалари: тикиш, қатлаш, варақларни танлаш, брошюралаш, кесиш ва муқоваларни ёпиштириш каби қўшимча ишлов жараёнидан ўтказилади.

Буюртмачи илтимосига мувофиқ, айрим муқова элементлари уф-лак, ялтироқ ёки сидирға ламинат билан қопланади. Бу муқовага янада жозибали ва чиройли кўриниш бағишлаши мумкин.